2024 йилнинг энг яхши болалар мураббийи Бобур Абдураҳмонов: "Мавсум бошида йилни требл билан якунлашни ният қилган эдик"
14 дек 2024 17:16
Янгиликлар
2024 йилнинг энг яхши болалар мураббийи Бобур Абдураҳмонов: "Мавсум бошида йилни требл билан якунлашни ният қилган эдик"
2024 йил U-19 чемпионатида "Пахтакор"га тенг келадигани топилмаган эди.
ЎФА биринчилиги мусобақалари икки карра ғолиби бўлиб, ўсмирлар терма жамоасига 8 нафар футболчи етказиб берган Бобур Абдураҳмонов йилнинг энг яхши болалар мураббийи деб топилди.
"Бу мукофотдан хурсандман. Ўтган йилда 3 та мусобақада қатнашган бўлсак, барчасида ютуқни ўзимизники қилдик. Бундан кейин ҳам тўхтаб қолмасдан яхшироқ натижага эришишга ҳаракат қиламиз.
Ҳар доим олдимга олий мақсадни қўяман. Йил бошида 3 та мусобақада ютишни ният қилгандик. Бунда менга мураббийлар штабида Акмал ака Холматов, Михаил Спиридонов, Баҳодир акаларга ҳам раҳмат айтаман. Бир-биримизга ёрдам бердик ва шу натижага келдик",- дейди Бобур Абдураҳмонов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар