UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26"Арсенал" мухлислари "Ман Сити" меҳмонхонаси ёнида мушакбозлик қилишди, аммо бинода манчестерликлар йўқ эди  1 20:09Эшитдик-да! Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Океания вакилига қарши майдонга тушади  8 20:00Суперлига. 2та гол урилган ўйинда ОКМК "Локомотив"ни мағлубиятга учратди  8 19:51"Бавария" Бруну Фернандешни сотиб олиши мумкин  3 19:26Ўзил "Тоттенхэм"ни бошқа "тролл" қилмасликка ваъда берди, агар...   4 19:02Фабио Капелло: "Ички "бозордаги италияликларга" эътибор беринг"  6 18:43Расман: Варан ёзда "Манчестер Юнайтед"дан кетади  0 18:21"Манчестер Юнайтед" Тен Хагга АПЛнинг ўзидан ўринбосар топди  2 17:50Хуммельс ва Горецка Евро-2024 қайдномасига киритилмайди  3 17:28ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди  1 17:05Жоэль Кожо: "Ойликлар тўланмаётгани рост, аммо футболчилар фақат футбол ҳақида ўйлаши керак"  13 16:31"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи  12 16:11Клоппнингг ёрдамчиси "РБ Зальцбург"да иш бошлаши мумкин  2 15:50"Бавария" Тухелни яна бир мавсум ишда қолдириши мумкин  6 15:31"Зенит" 25 май куни Сергей Семак билан янги шартнома имзолайди  1

2024 йил 1 июнгача футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади — Президент қарори Янгиликлар

2024 йил 1 июнгача футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади — Президент қарори

Миллий футбол маркази ҳамда футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади.

“Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 03.11.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида қуйидагилар ташкил этилади:

- Миллий футбол маркази;

- Футбол бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби негизида Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази;

- Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази.

Шунингдек, Футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш маркази Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази этиб, Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси Республика футбол академияси этиб қайта номланади.

2025 йил 1 январдан ҳудудий футбол академиялари, мактаблари ва бошқа давлат футбол-таълим муассасалари тренерларининг Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказидан мажбурий равишда тегишли лицензияларни олгандан сўнг фаолият кўрсатиш амалиёти жорий қилинади.

2024 йил сентябрда Ўзбекистонда футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан ҳудудларда футзал жамоалари ташкил этилади, шу жумладан профессионал футбол клублари ҳузуридаги футзал бўйича асосий, ёшлар ва аёллар жамоалари фаолияти йўлга қўйилади.

2024 йил 1 январдан профессионал футболдаги фаолиятини якунлаган футболчи ва мутахассисларга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ижобий хулосаси асосида уларнинг хусусий секторда амалга оширадиган футболни ривожлантириш лойиҳалари учун миллий валютада 1,5 миллиард сўмгача 5 йилдан кам бўлмаган муддатга имтиёзли кредит ажратилади.

Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказида “футбол тренери”, “футбол ҳаками”, “футбол таҳлилчиси”, “футбол селекционери” (скаут), “спорт психологи”, “футбол менежери”, “футбол маркетологи” каби мутахассисликларга ўқитиш йўлга қўйилади.

2024/2025 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиалида “спорт шифокори”, “спорт диетологи”, “спорт фармакологи” билан бирга “спорт психологи” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.

2024 йил 1 мартгача республикадаги барча стадион ва футбол майдонларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.

2024 йил 1 июнгача футбол учрашувларини намойиш қилиш, футболни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика