UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  1 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  33 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  4 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  58 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

ЖЧ-2018. Япония бир киши кам қолган Колумбияни мағлуб этди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Япония бир киши кам қолган Колумбияни мағлуб этди

Бугун ЖЧ-2018да 1-тур якунланади. "H" гуруҳида Колумбия ва Япония терма жамоалари ўзаро беллашишди.

Учрашувда Япония 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва 3 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

ЖЧ-2018
"H" гуруҳи, 1-тур
"Мордовия Арена"
Бош ҳакам:
Дамир Скомина
Колумбия - Япония 1:2
Голлар
: Х.Кинтеро 39 - Ш.Кагава 6 (пен.), Ю.Осако 73

Колумбия: 1.Давид Оспина, 4.Сантьяго Ариас, 3.Оскар Мурильо, 23.Давинсон Санчес, 17.Йоан Мохика, 6.Карлос Санчес, 20.Хуан Кинтеро (10.Хамес Родригес, 59), 11.Хуан Куадрадо (5.Вилмар Барриос, 31), 16.Жефферсон Лерма, 21.Хосе Изкуэрдо (7.Карлос Бакка, 70), 9.Радамель Фалькао.

Япония: 1.Эйжи Кавашима, 19.Хироки Сакай, 22.Мая Йосида, 3.Ген Шоджи, 5. Юто Нагатомо, 17.Макото Хасэбэ, 7.Гаку Шибасаки (16.Хотару Ямагучи, 80), 14.Такаши Инуи, 10.Шинжи Кагава (4.Кейсуке Хонда, 70), 8.Генки Харагучи, 15.Юя Осако (9.Синдзи Оказаки, 85).
Огоҳлантиришлар: В.Барриос 64, Х.Родригес 86 - Э.Кавашима 90+4
Четлатиш: К.Санчес 3


Колумбия

Хуан Кинтеро - 39'

Чемпионат Мира. Группа Н . 1-тур

19/06/2018, 18:00

2
:
1
Тугади

Япония

Синдзи Кагава - 6', Юя Осако - 73'

Стадион: Mordovia-Arena, 40842 томошабин

Бош ҳакам: Дамир Скомина

45'
90'
3'  Карлос Санчес
31'  Хуан Куадрадо (Вильмар Барриос)
39'  Хуан Кинтеро
59'  Хуан Кинтеро (Хамес Родригес)
64'  Вильмар Барриос
70'  Хосе Искьердо (Карлос Бакка)
86'  Хамес Родригес
6'  Синдзи Кагава
70'  Синдзи Кагава (Кэйсукэ Хонда)
73'  Юя Осако
73'  Кэйсукэ Хонда
80'  Гаку Шибасаки (Хотару Ямагучи)
85'  Юя Осако (Синдзи Окадзаки)
90'  Эйдзи Кавасима


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


- Ҳар иккала давлат мадҳиялари янграб ўтди.

- Жамоа сардорлари Фалькао ва Хасебе ўйинни ким бошлаб беришини аниқлаб олишди.

- Майдонда кияик тушунмовчилик бўлди, томонлар жойларини алмашишди.

Учрашув бошланди. Бугун Колумбия сариқ, Япония эса кўк либосларда тўп тепади.

3 - Зарбааааа, япониялик футболчи бирга-бир имкониятдан зарба берди, Оспина тўпни қайтарди. Қайтган тўпга яна японлар зарба берди, Карлос Санчес эса тўпни қўли билан қайтарди. Колумбия дарвозасига пенальти. Санчесга эса қизил карточка кўрсатилди. Ҳа, бу пенальтилар мундиали бўлмоқда.

6 - Гооооооолллллл, Кагавааааа. Пенальтидан ҳисоб очилди, Кагава Оспинани алдай олди - 0:1.

12 - Зарбаа, Фалькаонинг бош билан берган зарбасини Эйжи Кавашима ушлаб олди.

15 - Такаши Инуи чап томондан дарвоза томон зарба берди, ноаниқ.


Карлос Санчес шарт бўлмаган жойда жамоасини қийин аҳволда қолдириб кетди.

18 - Куадрадо ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига яқинлашиб келди ва ўзини-ўзи алдаб қўйди.

21 - Колумбияликлар тез-тез тўпни олдириб қўйишмоқда.


Колумбия мухлисасининг кайфияти ҳозир бундай эмаслиги аниқ, бу учрашув эндигина бошланганда олинган кадр.

28 - Мохика Харагучини нисбатан қўполлик ишлатди ва ўзи кичик жароҳат олди.

31 - Колумбия таркибида ўзгариш: Хуан Куадрадо ўрнига майдонга Вилмар Барриос тушди.

Ўйин темпи тушиб кетди, қизил карточка учрашувнинг сифатига таъсир қилди.

34 - Фалькао яна бир зарба берди, куч етишмади.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналида учрашувдаги барча голларни кўриш мумкин: КАНАЛГА ЎТИШ

39 - Гоооооооллллллл, Кинтеро жарима зарбасидан жуда ҳам ақлли зарба берди ва мувозанатни тиклади. Кинтеро тўпни ерлатиб яқин бурчакка тепди, жонли девор эса сакради ватўп ўтиб кетди. Кавашима эса бундай зарбани умуман кутмагани панд берди. Энди ўйин бироз жонланса керак.

Учрашувнинг биринчи бўлими якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди.

51 - Изкуэрдо ўз қанотидан хавф яратишга уриниб кўрди, самарасиз.

54 - Зарбааа, Осака ҳимоячидан қочиб кетди ва дарвоза томон аниқ зарба берди. Оспина тўпни қайтариб қолди.

56 - Бугунги учрашувни "Мордовия Арена"да 40842 нафар мухлис бевосита томоша қилиб бормоқда.

57 - Зарбааа, Инуининг айланма зарбасини Оспина қайтарди.

59 - Колумбия таркибида Хамес Родригес Хуан Кинтеронинг ўрнига майдонга тушди.

70 - Япония таркиби Кагава ўрнига Кейсуке Хонда тушди. Колумбияда Хосе Изкуэрдо ўрнига Карлос Бакка тушди.

73 - Гооооооолллллллл, японлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Хонданинг бурчакдан етказиб берган тўпини Юя Осако боши билан Оспина дарвозасига йўллади. Учрашувни жуда яхши ўтказаётган Оспина бу вазиятда ожиз қолди.

78 - Колумбияликлар кетма-кет ҳужум уюштиришди ва бу вазиятларда гоҳ ҳимоячи, гоҳ Кавашима жамоасини голдан қутқариб қолди.


Осако бош билан Япониянинг икикнчи голини киритган вазият.

85 - Японларнинг иккинчи голини киритган Юя Осако майдонни тарк этди, унинг ўрнига "Лестер" форварди Синдзии Оказаки тушди.

90 - Фалькао ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани учун колумбияликлар ҳужуми барбод бўлди.

Учрашув якунланди. Япония бир киши кўп бўлиб қолган ҳолда ғалаба қозонишди. Қитъадошларимизни ғалаб билан табриклаймиз.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика