UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  0 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  2 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  2 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  7 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  19 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8

2012 йил "Локомотив"да ўйнаган футболчилар ёдингиздами? Янгиликлар

2012 йил "Локомотив"да ўйнаган футболчилар ёдингиздами?

2011 йилни биринчи лигада ўтказиб, 2012 йил яна олий лигага қайтган "Локомотив" тезда ўзини кўрсата олди ва чемпионатни 3-ўринда якунлади.

- Бу натижа "темирйўлчилар" учун катта сакраш бўлганди. "Локомотив" шунчаки қайтмади, балки катта мақсадлар сари қадам ташлай бошлади. 

- Айнан 2012 йилдан бошлаб жамоа тарихида янги саҳифа очилди. Клубга янги ҳомийлар келиши сабаб натижалар фақат ижобий кўриниш олди. 

- "Локомотив" ўша мавсум миллий чемпионатда 26 ўйин ўтказиб, шундан 14тасида зафар қучган. 

- 7 бор дуранг ўйнаб бешта беллашувда имкониятни бой берди. Тўплар нисбати 43-22.


 


- "Темирйўлчилар" уйдаги 13 ўйиндан 8тасида ғалаба қозониб, 3 бор дуранг қайд этишган. 

- Икки ўйинда имконият бой берилган: "Насаф" ва "Қизилқум" билан кечган баҳсларда. 

- Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 28-12 бўлган. Жамоа ўз майдонида 27 очко тўплаган. 

- Энг йирик ғалаба 20-турда "Металлург" билан рўй берган: "Локо" рақибини 5:1 ҳисобида мағлуб этган. 

- Сафар ўйинларида "Локо" 6 ғалаба ва 4та дурангни қўлга киритиб 22 очко тўплаган. 

- Сафарда фақат уч марта имкониятни бой берган. 

- "Локо" 2012 йил сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонмаган. Тўплар нисбати 15-10.

 


2012 йил "Локо" сафида майдонга тушган футболчилар: 


Дарвозабонлар: 

Павел Бугало - 20 ўйин. 

Азиз Ашуров - 6 ўйин. 

Артур Парванов - 2 ўйин. 


Ҳимоячилар: 

Ислом Тўхтахўжаев - 23 ўйин, 3 гол. 

Ислом Иномов - 22 ўйин, 1 гол.

Бобур Йўлдошев - 15 ўйин, 0 гол. 

Шерзод Шарипов - 15 ўйин, 0 гол. 

Бахтиёр Ашурматов - 6 ўйин, 0 гол. 

Иброҳим Раҳимов - 4 ўйин, 0 гол. 

Рустам М. Аъзамов - 19 ўйин, 0 гол. 


Ярим ҳимоячилар: 

Дилшод Жабборов - 24 ўйин, 3 гол. 

Дилшод Раҳматуллаев - 23 ўйин, 3 гол. 

Садриддин Абдуллаев - 21 ўйин, 2 гол. 

Максим Казанков - 21 ўйин, 2 гол. 

Жора Оганесян - 17 ўйин, 4 гол. 

Акмал Холматов - 13 ўйин, 2 гол. 

Ромик Хачатрян - 12 ўйин, 0 гол. 

Ильдар Магдеев - 8 ўйин, 0 гол. 

Собир Усмонхўжаев - 8 ўйин, 1 гол. 

Мустафо Бинди - 6 ўйин, 1 гол. 

Тимур Айзаттулов - 5 ўйин, 0 гол. 

Музаффар Умрзоқов - 4 ўйин, 0 гол. 

Элёр Жаҳонов - 3 ўйин, 0 гол. 

Карен Абрамов - 1 ўйин, 0 гол. 


Ҳужумчилар: 

Зайниддин Тожиев - 25 ўйин, 12 гол. 

Александр Шадрин - 23 ўйин, 3 гол. 

Артурас Фоменко - 11 ўйин, 5 гол.

Николай Гурьянов - 6 ўйин, 0 гол. 

Олим Навкаров - 1 ўйин, 0 гол. 


- 2012 йил "Локо" сафида энг кўп майдонга тушган Зайниддин Тожиев бўлиб, у 25та баҳсда иштирок этган. 

- Жамоа тўпурари ҳам Зайниддин Тожиев ҳисобланади: у 12та гол урган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика