Эдерсон: "Гол уришни истайман"
23 апр 2018 18:15
Янгиликлар
Эдерсон: "Гол уришни истайман"
"Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон мавсум якунига қадар гол уришни истамоқда.
АПЛ доирасида "Суонси"га (5:0) қарши учрашувда пенальти бўлганида мухлислар Эдерсон тепишини исташган ва шундай деб бақиришганди. Бу ҳолатга Эдерсон ўз фикрини билдирди.
"Мухлислар менинг исмимни айтиб, пенальти тепишимни исташганини эшитдим. Бироқ пенальтини тепишга Габриэль борди, бироқ у бундан фойдалана олмади, қайтган тўпдан Бернарду гол урди. Агарда мураббий менинг тепишимни истаганида, аниқ гол киритган бўлардим. Пенальти тепишда техника ва зарба кучини яхши бошқара оламан.
"Сити"да пенальти тепувчилар бор, агарда Пеп шундай имкониятни тақдим этса, бунга тайёрман. Умид қиламанки, мавсум якунига қадар гол киритаман", - деди Эдерсон.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар