UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  0 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  109 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  6 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  12 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  16 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  12 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (50-41-ўринлар) Янгиликлар

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (50-41-ўринлар)

Теглар :  Рейтинг
"Goal" нашри дунёнинг энг кучли ёш футболчилари рейтингини тузиб чиқди.

50. ЯСИН АДЛИ

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 29 июль, Франция
Позицияси: Ҳужумкор ярим ҳимоячи
Жамоаси: ПСЖ (Франция)

Ўтган йилги 17 ёшгача бўлган жаҳон чемпионати юлдузларидан бири, ПСЖ академиясининг энг ёрқин вакили. Адли ПСЖнинг асосий таркиб футболчиси Адриен Рабьога жуда ўхшайди, аммо 17 ёшлигидаёқ жисмоний ва руҳий ҳолати жуда кучли эканлигини кўрсатиб бўлди. Унинг ўйинларига бир неча гранд жамоалардан қизиқишлар бор.

49. АЛАН

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 8 март, Бразилия
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Пальмейрас" (Бразилия)

Унинг бўйи узун, бақувват футболчи эмас, бироқ жуда қобилиятли. Чиройли тўп оширишлари, майдонни кўриш сифатлари жуда яхши ривожланган. Буни у 17 ёшгача бўлганлар жаҳон чемпионатида кўрсатиб берди. Айни дамда у "Палмейрас" таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб бормоқда. Уни "Реал" ўз таркибида кўришни истаётгани борасида маълумотлар тарқалганди.

48. ЭТАН АМПАДУ

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 14 сентябрь, Англия
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Челси" (Англия)

Ампаду 17 ёшга кирган бўлса-да, уни етук футболчи деб атаса бўлади. У бир мавсумнинг ўзидаёқ "Челси" ҳамда Уэльс миллий терма жамоалари сафида дебют қилишга эришди. У ёзда "Эксетер" жамоасидан "Челси" сафига кўчиб ўтганди. Унинг ўйинларига баҳо берган инсонлар бўлажак Давид Луисни кўришмоқда.

47. МИРКО АНТОНУЧЧИ

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 11 март, Италия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Рома" (Италия)

Бруно Контининг энг севимли футболчиси. "Рома" А серия чемпионлиги учун курашаётган вақтда 18 ёшли футболчига юқори ишонч билдирмоқда. У бу мавсумнинг ўзида 28 учрашувда майдонга тушди. Мирко "Рома" сафидаги дебют "Сампдория"га қарши баҳсида голга ҳаммуаллифлик қилганди.

46. ЯН-ФЬЕТЕ АРП

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 6 январь, Германия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Гамбург" (Германия)

18 ёшли футболчи бу мавсумда "Гамбург" таркибида 18 учрашувда қатнашиб, 2 бора гол ҳам киритган. У ўйинга тушганда рақиб ҳимоячиларига тиним бермайди. Ўзидан анчагина катта, тажрибали рақиблари билан тенгма тенг курашади. У туғма ҳужумчи. Ўз устида ишласа, юқори мақсадларни кўзласа бўлади.

45. ЭСЕКЬЕЛ БАРКО

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил, 29 март, Аргентина
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Атланта Юнайтед" (АҚШ)

Кечагина туғилган кунини нишонлаган футболчини МЛС жамоаси 12,2 млн еврога трансфер қилди. Ҳозирча у янги жамоаси таркибида майдонга тушгани йўқ, бироқ у "Индепендьенте"да ўйнаганида жамоасининг "Судамерикан Кубоги"ни қўлга киритишида муҳим футболчи бўлганди. Уни МЛСда юлдузли онлари кутиб тургани шубҳасиз.

44. БРЕННЕР

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 16 январь, Бразилия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Сан Пауло" (Бразилия)

18 ёшли футболчи учун Европанинг топ-клублари 50 млн евро сарфлашга тайёр туришибди. Бироқ ёш иқтидор эгасини "Сан Пауло" сотиб юборгиси келмаяпти. Унинг техникаси юқори. 17 ёшлилар мундиалида Бреннер қандай маҳоратга эга эканлигини кўрсатганди.

43. РИАН БРЮСТЕР


Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 1 апрель, Англия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Ливерпуль" (Англия)

"Ливерпуль" академиясининг энг яхши вакилларидан бири. У бўлажак юлдуз, бўлажак Луис Суарес. Албатта, ҳали у АПЛда кўриниш бермаган, бироқ жамоанинг иккинчи таркибида ёрқин ўйин намойиш этмоқда. У биринчи дивизионда 11 учрашув ўтказиб, 5 гол киритди. Албатта, ўсиб келаётган ёш авлод учун бу натижа - жуда яхши.

42. ТАХИТ ЧОНГ

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 4 декабрь, Кюрасао
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Манчестер Юнайтед" (Англия)

МЮнинг 18 ёшгача бўлган таркибининг асосий фигураси. "Фейеноорд" уни сотиб олиб, мунтазам ўйин амалиёти беришга тайёр турганди. Унинг ўйинларини Роббен билан тенглаштиришмоқда. У ҳам Роббен каби чапақай ва худди у каби ўйин услубига эга. Ўзи эса Феллайнига ўхшайди.

41. ФАКУНДО КОЛИДИО

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 4 январь, Аргентина
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Интер" (Италия)

"Интер" 18 ёшли иқтидорни сотиб олиш учун 7 млн евро сарфлади. Бу футболчини "Ювентус" ва "Манчестер Сити" ҳам ўз таркибида кўришни истаганди. Ҳозирча футболчи тажриба орттириш учун Милан жамоасининг 18 ёшгача бўлганлар таркиби тўп тепмоқда. Кейинги мавсумлардан у Мауро Икарди билан қаттиқ рақобат қилишига ишонишмоқда.

(Давоми бор)

Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика