UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  5 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  6 20:02"Мен "Манчестер Юнайтед"га умуман мухлислик қилмайман" — Рой Кин  5 19:39Мерсон: "Реал" "Манчестер Сити"ни пичоқни мойдан ўтказгандек кесиб юборади"  16 19:18Марушичнинг дубли "Нефтчи"га Грузия жамоаси устидан ғалаба келтирди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ва VAR ишлади  7 18:52Дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши кутилаётган Салиба "Реал"га ўтишга рози  11 18:30U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Эрон Индонезияга 3 та гол урди, Саудия Арабистони қийин ғалабага эришди  6 18:02"Манчестер Сити"га янги дарвозабон керак"  3 17:39"Нима дейишни ҳам билмайман" — Рубен Диаш  27 17:19Ўзбекистонлик ҳакамлар Туркияда йиғин ўтказмоқда  0 16:56Аканжи жиддий жароҳат олгани маълум бўлди  16 16:39Муҳаммадали Ўринбоев: "Яман жуда яхши ўйин кўрсатди, лекин бизда ғалабага бўлган ишонч юқори эди"  26 16:11U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон илк турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди  101

Ўзбекистон кубоги, ПРО-лига, футзал ва аёллар чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги, ПРО-лига, футзал ва аёллар чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Теглар :  Қуръа
28 февраль куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида 2018 йилги Ўзбекистон кубоги, ПРО-лига, футзал ва аёллар чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада тадбирларнинг тафсилотларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


"2018 йил спорт ва футболга катта эътибор бериладиган йил ҳисобланади. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович шахсан ўзлари спортни янада ривожлантириш ҳақида айтиб ўтдилар. Барча клубларга янги мавсумда омад тилаймиз. ПРО-лига, футзал ва аёллар жамоаларига омад тилайман. Барча клублар ўзларига қўйилган талабларга риоя қилишларига чақириб қоламан", - дейди ПФЛ бош директори Омон Ғофуров. 

Дастлаб аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташланади. Чемпионат уй-сафар тизимида ўтказилади. Давралар кўзгу тизимида ўтказилади. Яъни 1-тур, сўнгги 28-турнинг акси бўлади.

28 март куни "Бунёдкор" ва "Металлург" аёллар жамоалари ўртасида Суперкубок учрашуви бўлиб ўтади.

2018 йилги аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 14та клуб иштирок этади. 

Аёллар чемпионати 1-тур:
"Нефтчи” (Фарғона) - "Навбаҳор” (Наманган)
"Севинч” (Қарши) - "Металлург” (Бекобод)
"Шўртан” (Ғузор) - "Бунёдкор” (Тошкент)
АГМК (Олмалиқ) - "Сўғдиёна” (Жиззах)
"Пахтакор” (Тошкент) - "Локомотив” (Тошкент)
"Қизилқум Гули” (Навоий) - "Қўқон-1912” (Қўқон)
"Бухоро” (Бухоро) - "Андижанка” (Андижон)

Энди футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташланади. Бу йилги футзал чемпионатида 12та клуб иштирок этади. 22та тур бўлади. Ҳар бир турда битта клуб битта рақиб билан икки кун ичида иккита ўйин ўтказади. 

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати-2018.
1-тур жуфтликлари (30-31 март)
"Бунёдкор” (Тошкент) - "Қизилқум” (Навоий)
"Металлург” (Бекобод) - "Нефтчи” (Фарғона)
"Локомотив” (Тошкент) - "Насаф” (Қарши)
"Бухоро” (Бухоро) - "Пахтакор” (Тошкент)
"Қўқон-1912” (Қўқон) - АГМК (Олмалиқ)
"Навбаҳор” (Наманган) - "Сўғдиёна” (Жиззах)

Навбат ПРО-лигага қуръа ташланади. Бу йилги чемпионатда 16та клуб иштирок этади. Клублар ўзаро уй-сафар учрашувини ўтказишади ва жами 30та тур бўлади. ПРО-лига тақвими ҳам кўзгули бўлади, яъни 1-тур сўнгги 30-турнинг акси бўлади.

ПРО-лига-2018.
1-тур. 25 март
“Шўртан” - “Динамо”
“Сурхон” - “Зомин”
“Пахтакор-2” - “Истиқлол”
“Ифтихор” - “Норин”
“Андижон” - “Бунёдкор-2”
“Ёзёвон” -  “Локомотив-БФК”
“Хоразм” - “Машъал”
“Орол” - “Ғиждувон”


2018 йилги Ўзбекистон кубогида жами 26та клуб иштирок этади. “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клублари мусобақани 1/8 финал босқичидан бошлашади. Биринчи босқичда суперлиганинг 8та ва ПРО-лиганинг 14та клуби қатнашади. “Бунёдкор-2” ва “Пахтакор-2” клублари Ўзбекистон кубогида иштирок этишмайди.


1/16 финал. 15-16 апрель
“Истиқлол” – “Нефтчи”
“Ғиждувон” - “Қизилқум”
“Орол” - “Металлург”
“Локомотив-БФК” - “Навбаҳор”
“Динамо” – “Сурхон”
“Ифтихор” - “Қўқон-1912”
“Шўртан” тўғри 1/8 финалга чиқди
“Зомин” - “Сўғдиёна”
“Машъал” – “Хоразм”
“Ёзёвон” – АГМК
“Андижон” – “Бухоро”
“Норин” тўғри 1/8 финалга чиқди

Қуръа сеткаси юқорисида “Локомотив” ва “Пахтакор”, қуйида эса “Бунёдкор” ва “Насаф” клублари жой олишди. Яъни агар ушбу клублар барча ўйинларда ғолиб чиқишса ярим финалда тўқнаш келишади.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика