UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  35 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  68 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  4 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  20 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

Breaking news. 2018 йилги Суперлигада "Машъал" ва "Цементчи" иштирок этмайди Янгиликлар

Breaking news. 2018 йилги Суперлигада "Машъал" ва "Цементчи" иштирок этмайди

Теглар :  МашъалЦементчи
Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати — Олий лига мусобақаси янги мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси”, Биринчи лига эса “Ўзбекистон ПРО-лигаси” деб номланиши аввал маълум қилинганди.

 Белгиланганидек, Ўзбекистон Суперлигасида жами 12та Про-лигада эса 16та жамоа иштирок этади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан  Суперлига ҳамда Про-лигада иштирок этувчи футбол клублар олдига лицензиялаш бўйича маълум талаблар қўйилган бўлиб, ушбу талабларни бажарган клублар янги мавсумда Суперлигада иштирок этиши ҳақида ҳудудий футбол федерацияларига расман етказилганди.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси томонидан мазкур талабларни бажарилиши ҳолатини ўрганиш юзасидан Ишчи гуруҳ ташкил этилиб, 2017 йилнинг ноябрь ойи охиридан бошлаб бугунги кунгача футбол клублари ҳамда унинг инфратузилмаси ўрнатилган тартибда 3 марта ўрганилди ва текширувдан ўтди. Текширув жараёнида асосий эътибор футбол клубларининг стадионлари ҳолати, у ерда яратилган шарт-шароитлар, аёллар ва мини-футбол жамоаларининг инфратузилмаси, футбол базаларидаги умумий ҳолатга қаратилди.


Аниқланган камчиликлар юзасидан футбол клублари раҳбарияти, ҳудудий футбол федерацияси президентларига расмий хат йўлланди. Шундан сўнг ўтказилган такрорий ўрганишлар жараёнида Қувайсойнинг “Цементчи” ҳамда Муборакнинг “Машъал” клублари томонидан  Суперлигада иштирок этувчи футбол клублари олдига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилмагани, мавжуд  муаммо ва камчиликлар бартараф этилмагани аниқланди. Бунга кўра, “Цементчи” футбол клубининг ўқув машғулот базаси, ётоқхонаси таъмирталаб эканлиги, шунингдек футбол клуби ўзининг футбол мактабига эга эмаслиги, футбол клубининг аёллар жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган стадион янги мавсумга тайёр эмаслиги аниқланди.

Шунингдек, “Машъал” футбол клубининг стадиони ҳам янги мавсумга умуман тайёр эмаслиги, футбол клубининг ўқув-машғулотлар базаси умуман талабга жавоб бермаслиги, футбол клуби мини футбол жамоаси инфратузилмаси янги мавсумга тайёр эмаслиги, футбол клубининг аёллар жамоаси учун ҳудудда умуман шароит мавжуд эмаслиги, футбол клубининг футбол мактаби ачинарли аҳволдалиги маълум бўлди.

Қашдарё вилоятининг бош жамоаси “Насаф” ҳисобланиб, вилоятнинг аксарият мухлислари айнан “Насаф”га мухлислик қилишлари ҳеч кимга сир эмас.  

Уларнинг ўрнига гарчи чемпионатни қуйи поғонада якунлаган бўлса ҳам, лицензиялаш бўйича талабларга жавоб берадиган Фарғонанинг "Нефтчи" ҳамда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клублари Суперлига-2018 иштирокчилари қаторига қўшилди. Мазкур футбол клубларининг Суперлигада иштирок этиш учун белгиланган талабларни етарлича бажарганлиги инобатга олинди.

Ўзбекистон футбол федерацияси Ишчи гуруҳи аъзоларининг якуний хулосаси асосида Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюросининг 24 январдаги 4-сонли Қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2018 йилги мавсумда Суперлигада иштирок этувчи футбол клублари қўйидаги таркибда тасдиқланди:

1. “Локомотив”
2. “Насаф”
3. “Бунёдкор”
4. “Пахтакор”
5. “Навбаҳор”
6. “Бухоро”
7. “Қўқон-1912”
8. “Олмалиқ”
9. “Металлург”
10. “Қизилқум”
11. “Сўғдиёна”
12. “Нефтчи”

Ўзбекистон футбол федерациясининг асосий мақсади Суперлига ҳамда Про-лига клублари савияси ўртасидаги фарқни максимал тарзда камайтириш, миллий чемпионат баҳсларида фақат замонавий талабларга жавоб берадиган, рақобатбардош бўлган футбол клубларининг иштирокини таъминлашдан иборат.

Рейтинг: -125   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика