UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Ўзбекистон Кубоги. "Андижон ФА" - "Қўқон-1912" 0:0  0 16:33Ўзбекистон Кубоги. "Замин" - "Қизилқум" 0:0  0 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  1 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  6 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  17 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0 12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  5 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  32 10:47Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Қош қоқиш? Араб футболчисининг кайфиятини кўтармоқчи эдим"   16 10:10«Спортинг» Виктор Гёкерешнинг нархини туширди. Унга асосий даъвогар маълум  5 09:36Италия чемпиони «олтин учрашув»да аниқланиши мумкин  9

Умид Аҳмаджонов "Реал Мадрид" Академияси директори билан учрашди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов "Реал Мадрид" Академияси директори билан учрашди

Айни пайтда Испанияда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун "Реал Мадрид" клуби академияси директори Хулио Ронко билан учрашди.


Учрашув давомида эришилган келишувга асосан "Қироллик клуби"нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда "Реал Мадрид" клубининг футбол мактаби очиладиган бўлди.

Ундан ташқари "Реал Мадрид"да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади. Улар футбол мактабларида машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.


Шунингдек, юртимиздаги истеъдодли болаларни "Реал" Мадридга олиб бориш, "Қироллик клуби" томонидан ташқил этиладиган мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳам келишувга эришилди.

"Реал Мадрид" Академияси хорижий давлатларда фақат Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида иш олиб бормоқда.

Эндиликда ушбу дастур асосида "Реал Мадрид" методологиясини ўзбекистондаги футбол клубларида ҳам қўллаш, футболчилар билан янгича услубда машғулотлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилинади.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика