UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  4 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Олий лига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Бунёдкор"дан бешта гол қабул қилди Янгиликлар

Олий лига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Бунёдкор"дан бешта гол қабул қилди

Олий лиганинг 28-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Қўқондаги ўйиннинг 5-дақиқасида тезкор, комбинацион ҳужум. Ғиёсов биргина паси билан Шукуровни қулай вазиятга чиқарди. Отабек ўзидан-да, қулай имкониятда турган Қосимовни топди. Миржамол осонлик билан боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:1.

Бурчак зарбаси. Холмуҳаммедов узатган тўпни қайтаришда ҳимоячилар аниқ ўйнай олишмади. Натижада чаққонроқ ўйнаган Бердиев осонлик билан дарвозани ишғол қилди - 1:1.

Иккинчи тайм бошида Аҳмадалиев ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва чап оёғида, бурама тарзда, тўпни дарвозанинг олис пастки бурчагига жойлади - 1:2.

60-дақиқада бурчак зарбасидан оширилган тўпдан сўнг Анвар Ғофуров ҳисобни оширди - 1:3. Баҳснинг 69-дақиқасида Ҳамдамовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Шукуров боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 1:4га оширди. Орадан кўп ўтмай Гадоев ҳисобни йириклаштирди - 1:5.

87-дақиқада шундоққина жарима майдончаси чизиғи устидан белгиланган жарима зарбасини Жавоҳир Сидиқов қойилмақом тарзда ижро этди ва ҳисобни қисқартирди - 2:5.


9 ноябрь, пайшанба
15:00 - “Қўқон-1912” (Қўқон) – “Бунёдкор” (Тошкент) 2:5
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), И. Гормашов (Тошкент).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент)
ПФЛ вакили: В. Лёткин

Голлар: Миржамол Қосимов 5, - 0:1. Суҳроб Бердиев 14, - 1:1. Дилшод Аҳмадалиев 48, - 1:2. Анвар Ғофуров 59, - 1:3. Отабек Шукуров 69, - 1:4. Шохрух Гадоев 72, - 1:5. Жавоҳир Сидиқов 87, - 2:5.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 62), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 70.Қувондиқ Рўзиев (4. Баҳодир Акрамов, 65), 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Захира: 13. Никита Рибкин, 11. Андрей Сидоров, 17. Аваз Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, 97. Ойбек Рустамов.

“Бунёдкор”: 25. Мурод Зухуров, 2. Рустам Ашурматов, 4. Акрам Комилов, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Шаҳзодбек Нурматов (14. Воҳид Шодиев, 75), 17. Достонбек Ҳамдамов (15. Фаррух Икромов, 81), 21. Дилшод Аҳмадалиев, 29. Отабек Шукуров, 30. Хуршид Ғиёсов (22. Шохрух Гадоев, 61), 44. Миржамол Қосимов.
Захира: 32. Суҳроб Султонов, 3. Ислом Қобилов, 28. Даврон Умиров, 77. Шохруз Норхонов.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика