UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  34 17:09"Бунёдкор" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  1 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  17 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  8 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  18

"18 ёшда терма жамоада дебют ва "Виттес"дан тушган таклиф". Дилмурод Назаровни хотирлаб Янгиликлар

"18 ёшда терма жамоада дебют ва "Виттес"дан тушган таклиф". Дилмурод Назаровни хотирлаб

Ҳозирда рўза ва улуғ айём, шунингдек келаётган 9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан футболимиз тарихидаги, “Пахтакор” тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири Дилмурод Назаровни хотирлашни ва футболчининг фаолиятига назар ташлашни лозим деб билдик.

Дилмурод Назаров футболчилик фаолиятини “Пахтакор” футбол мактабида бошлаган, илк сабоқларни эса Борис Серостановдан олди. Ушбу мураббий тарихдаги ажойиб футболчилардан бири бўлган, “Пахтакор” таркибида қатор учрашувларда майдонга тушганлигини, “Машъал”да мураббий сифатида фаолият олиб борганини катта ёшли мухлислар яхши билишади. Катта футболда ўз ўрнини топаётганида футболчини ўша вақтдаги Герман Титов номли футбол интернатига таклиф қилишади. Боиси, у ўз ёш тоифасидаги терма жамоага чақирилганди. Титов футбол мактабида у замонамизнинг кучли ўйинчилари бўлмиш Жаъфар Ирисметов, Алексей Жданов, Отабек Пирматовлар бирга таълим олади. Бу ерда ёш футболчиларга Рауф Инилеев, Бахтиёр Саидовлар дарс беришарди.

Ўспирин ёшдаги Дилмуродни аниқроғи 16 ёшида Аҳрол Иноятов мураббийлигидаги “Пахтакор”га таклиф қилишади. Очиғи, Иноятов футболчини таркибга жалб қилишда бир мунча қийналади. Секин-аста ўзини кўрсата бошлагач уни Виктор Тихонов ва Мирзоҳид Ғуломовлар олимпия терма жамоасига чақиришади. Жамоада 1973/74 йилда туғилган футболчилар ҳаракат қиларди, Дилмурод уларнинг орасида энг ёши саналарди. Шунга қарамай мураббийлар уни Қозоғистондаги турнирга олиб боришади. Мусобақада ўзидан икки, уч ёш катталарга қарши ўйнайди ва 9та гол билан тўпурарлар рўйҳатида Литвиненкодан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди. Бунинг натижасида 1993 йил бир давра “СКИФ-Ордабаси” клубида ўйнаб қайтади.

1995 йил миллий терма жамоа бош мураббийи Александр Иванков Афро-Осиё кубоги доирасидан ўрин олган Нигерияга қарши учрашувга таркибга киритади. Ўшанда у 19га ҳам тўлмаганди. Ўша йили Назаров Ўзбекистон чемпионатида тўпурарлар ичида биринчи бўлган Олег Шацкихдан кейинги ўринни банд қилади. 1996 йил миллий терма жамоа устози Баҳодир Иброҳимов Осиё кубогига саралаш баҳсларида футболчига Тожикистон билан учрашувларда имконият беради. Финал босқичидан олдин эълон қилинган якуний таркибда Дилмурод Назаров ҳам бор эди.

Тарихимиздаги илк қитъа кубогининг гуруҳ босқичида Япония ва Сурия билан ўйинларда ишонч билдиради. Рустам Мирсодиқов ҳам унинг иқтидоридан фойдаланган ҳолда Жаҳон чемпионати саралашларида ўйнатади. Камбоджа билан кечган сафардаги ўйинда жамоанинг тўртинчи голига муаллифлиқ қилган ва термамиз ортга 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди. 1998 йилда Да Силва бошчилик қилаётган “Пахтакор” узоқ кутилган чемпионликни расмийлаштиради. Бунда Назаров ҳам ўзининг голлари билан катта ҳисса қўшгани шубҳасиз. Футболчи пойтахт клуби сафида умумий ҳисобда 115та учрашувда 45та гол урди. 1999 йилда Тошкентнинг ўртамиёна жамоаси “Трактор”га йўл олади. Бироқ, ўзининг ёрқин ўйинларини кўрсата олмайди. Аниқроғи жароҳат унга тўсқинлик қилади. Кейинги икки йилни бир текис ўтказа олмагач Қозоғистоннинг “Тараз” клубига ўтади. Шундан сўнг у “Қайсар”, “Ясси Сайрам”, “Ордабаси” клубларида тўп тепди. Фаолиятининг сўнги йилини Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўтказди ва бутсаларини эрта михга илишга мажбур бўлди.

Футболчининг акаси Ёрқин Назаров Дилмурод Назаровни қуйидагича хотирлайди.

“Дилмуродни футболга акамиз Ўктам Назаров олиб борганди. “Пахтакор”га таклиф қилишганда мураббий Аҳрол Иноятов эди. Машғулотларга келарди, фаол қатнашарди. Машғулот базаси билсангиз Қибрайда жойлашганди. Ўша ерда ўйинларга тайёргарлик кўрардик. Мен орқали чақиртиришарди, икки кун, уч кун қатнашиб Титовга интернатга кетиб қолаверарди. Кейин Аҳрол ака битта йўл тутдилар. Машғулотларга қолдирмасдан мунтазам келишда давом этса энг зўр бутсани совға қилишини айтдилар. Эсимда энг зўр сифатли қизил бутса Дилмуродда бўларди. Ҳеч кимда бўлмасди. Голлар урса ойлик ҳам тайинлашини таъкидладилар.

Шунақа қилиб алдаб уни олиб қолишди. Адашмаётган бўлсам, ўша йили 1995 йил миллий терма жамоа либосида майдонга тушганди. Нигерия билан ўйинда заҳирадан қўшилган пайт 18 ёш эди. “Пахтакор”ни нидерландиялик Ханс Фарел бошқарганини билсангиз керак. У кетаётган Дилмуродни ўзи билан олиб кетмоқчи бўлган, “Виттес” клуби уни таклиф қилганди. Лекин, клубнинг ўша пайтдаги раҳбарлари жуда катта маблағ сўрашади. Бу эса уларга ёқмаган, унинг пулига Бразилиядан футболчи олишни маъқул кўришган.

Балки, ўшанда у Европага кетиши ҳам мумкин эди. Мени укам бўлгани учун эмас, кўп мураббийлар ҳам ўзлиги кўп бор эслашади. Дилмуроддек ҳужумчи ҳали чиқмаганини айтишади. Ўзига хос характери бор эди, ютқазишни ёқтирмасди. Бўйи паст бўлганига қарамасдан бўйи баланд ҳужумчилардан кўп гол урарди. Тезлиги ва чаққон ҳаракатлари рақиб ҳимоячиларини шошириб қўярди. Ҳозирги ҳужумчилар билан солиштириш қийин. Уни кўплар Тўлаган Исоқовга ўхшатишарди. Дарҳақиқат, тезлиги юқори эди”,- дейди Ёрқин Назаров.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика