"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда!

Tolibjon Qosimov
24 сен 2017, 21:15
Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.


Айни пайтда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз ярим финал доирасида Япония билан беллашди. Ўйиннинг асосий вақти ва экстра таймлар 3:3 ҳисобидаги дуранг билан тугади. Пенальтилар сериясида эса вакилларимиз ғалаба қозонишди - 3:2.


ЯНГИЛАШ


"Ашхобод-2017"
Футзал, Ярим финал

24.09.2017
Япония - Ўзбекистон 3:3 (пенальтилар серияси - 2:3)
Голлар:
Кашо Тамуро 8, К.Шимизу 27, Ш.Хара 34 - К.Свиридов 20, Д.Абдураҳмонов 23, Д.Чориев 35

Япония (биринчи бешлик): Даиму Язава, Кото Уематсу, Юки Мурота, Казуя Шимизу, Атсуя Уемура.
Захира: Таку Миура, Шинсуке Хара, Кашо Тамура, Шота Хоригоме, Кийото Яги, Коичи Саито, Такаши Моримура, Такуя Уехара, Масая Хашимото.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Ҳусниддин Нишонов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов
Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Феруз Фаҳриддинов, Тимур Садиров, Илҳом Ҳамроев, Даврон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Акмал Хазратқулов, Дилшод Раҳматов.

Огоҳлантиришлар: К.Шимизу 22 - А.Юнусов 21, Д.Абдураҳмонов 32

Четлатиш: К.Шимизу 28



- Ғалабааа, терма жамоамиз Японияни пенальтилар сериясида 3:2 ҳисобида мағлуб этишди ва финалга йўл олишди. Ғалаба ва финал муборак мухлислар!

- Вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди - 2:2.

Пенальтиларда ҳозирча ҳисоб 2:1, японлар олдинда.

- Экстра таймларда ҳисоб ўзгармади. Финалда ким ўйнашини пенальтилар серияси аниқлаб беради. Йигитларимизга омад тилаб қоламиз.

- Иккинчи экстра тайм ҳам якунланиб бормоқда, ҳисоб ҳамон 3:3. Воқеалар ривожи бизни пенальтилар серияси томон етакламоқда.

- Учрашувнинг асосий таркиби 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Энди томонлар 5 дақиқадан иккита қўшимча тайм ўйнашади, шунда ҳам ғолиб аниқланмаса, финалчи ким бўлишини пенальтилар серияси аниқлаб беради.

- Японияликлар таркибида иккинчи голни урган Казуя Шимизу иккинчи сариқ ва кетидан қизил карточка олди. Вакилларимиз 2 дақиқа давомида бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилишади.

Терма жамоамиз аъзолари учинчи голни ўтказиб юборганларидан кейин кейинги дақиқада ҳисобни тенглаштиришди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›