UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  0 18:22"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи  0 17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  10 17:27"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради  1 16:59"Ал Насср" Роналдуга 100 млн евролик янги шерик топди  2 16:30Сеск Фабрегас АПЛ жамоасининг бош мураббийи бўлиши мумкин  0 16:03Войцех Шенсни чекиши ҳақида: "Мендан ўрнак олманглар"  3 15:37Кейн АПЛга қайтиши мумкин. "Бавария" қўйиб юборадими?  2 15:10БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?  15 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  10 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  1 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  8 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  14 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  9

Ван Дамм ва Емельяненко иштирокидаги тадбир учун иккита чипта эгаси маълум бўлди Янгиликлар

Ван Дамм ва Емельяненко иштирокидаги тадбир учун иккита чипта эгаси маълум бўлди

Хабарингиз бор, 9 сентябрь куни Тошкентга дунё юлдузлари Федор Емельяненко, Ван Дамм ва Жефф Монсонлар ташриф буюрадилар.

Танлов сайтимиз орқали онлайн тарзда ташкил қилинди.

Шоунинг ахборот ҳамкори ҳисобланган www.championat.asia сайти ушбу тадбир учун мухлислар учун иккита чипта тақдим этади. Чипта эгасини танлов йўли билан аниқлаб оламиз. Танловимизда 5 дақиқалик оралиқ билан 10 та савол берилади. Ҳар бир саволни биринчи бўлиб топган мухлисга бир очкодан берилади. 10 та савол якунларига кўра энг кўп очко тўплаган фойдаланувчига иккита чипта совға қилинади. Танлов соат 15:00да бошланади. Бугунги саволлар Федор Емельяненко мавзусида бўлади.

САВОЛ ҲАР 5 ДАҚИҚАДА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ. САҲИФАНИ ЯНГИЛАБ ТУРИНГ!

ЯНГИЛАШ


1-савол: Айни пайтда Федор қайси промоушен жангларида иштирок этади?

Жавоб: "Беллатор" (Саволга жавобни "RDTB" тўғри топди).


2-савол: Емельяненко "Сникерс" ва "Мерседес-Бенз" каби компаниялар билан бирга шу ишни қилган. Қайси ишни?

Жавоб: Ушбу компаниялар маҳсулотларини реклама қилган. (Fayruz)


3-савол: Федор Емельяненко қачондан бошлаб бошлаб ММА (аралаш қоидалар жанглари) да иштирок эта бошлаган?

Жавоб: 2000 йил, 21 май (Bek_Uzbekistan)


4-савол: Емельяненко Жефф Монсонга қарши ғалабасини қаерда ва қайси санада қўлга киритган?

Жавоб: Москва, 2011 йил 20 ноябрь (Aaron Ramsey_16)


5-савол: У илк техник нокаутини кимдан қабул қилиб олган? Исм ва фамилиясини ёзинг!

Жавоб: Цуёси Косака (Bek_Uzbekistan)


6-савол: Федор XX аср охирларида бир спорт тури бўйича Европа чемпионатида олтин медалини қўлга киритган экан. У қайси спорт?

Жавоб: Самбо (Whosanoff)


7-савол: Спортчи ҳозирча фаолиятидаги сўнгги жангини кимга қарши ўтказди?

Жавоб: Мэтт Митрион (Omadli)


8-савол: Федор Емельяненко 2008 йилда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Ярим финалда бўлажак чемпион Благой Ивановга имкониятни бой берган. Кейинчалик бронза медали учун бўлиб ўтган жангда у кимни ва қайси мамлакат вакилини мағлубиятга учратган? Исм-фамилия ва мамлакат номини ёзинг!

Жавоб: Самад Рустамов, Ўзбекистон (Whosanoff)


9-савол: Федор Емельяненко учун севимли бўлган 4 та спорт турини ёзинг...

Жавоб: Самбо, бокс, кикбокс, дзюдо (Bek_Uzbekistan)


10-савол: Емельяненко 2003 йилда нечта жанг ўтказган?

Жавоб: 5 та (Bek_Uzbekistan)


Танловимиз якунланди! Танловимиз якунига кўра 4 та саволга тез ва биринчи бўлиб жавоб топган "Bek_Uzbekistan" никли мухлисимиз ғолибликни қўлга киритди.

Якуний натижалар:

Bek_Uzbekistan - 4
Whosanoff - 2
RDTB - 1
Omadli - 1
Aaron Ramsey_16 - 1
Fayruz - 1

Танловда иштирок этган мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб қоламиз. Ғолибимиздан Телеграм орқали @Ca_admin га боғланишларини илтимос қилиб қоламиз.

Бундан кейинги танловимиз www.olamsport.com сайтида ўтказилади. Танлов ҳақида яқин вақтлар ичида хабар қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика