UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Германия кубоги. "Бавария" – "Лейпциг". Таркиблар аниқ!  0 23:45Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:23АПЛ. "Манчестер Сити" – "Фулхэм". Таркиблар маълум!  12 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  3 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  8 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  1 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  10 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  13 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  19 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  19 19:30Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди  9 19:25Мбаппе жазодан қутилиб қолди! Ҳакам "Мадрид" юлдузининг "қилиғи"ни пайқамай қолган  3 18:53"Барселона"нинг икки етакчиси "Атлетико" билан ўйнамайди  5

Март ойининг энг яхши мухлислари - "Динамо" Янгиликлар

Март ойининг энг яхши мухлислари - "Динамо"

Ўтган ой лауреатларини эълон қилишни бошлаймиз.

Футбол - мухлислар учун. Бу шиорни кўпчилик жуда яхши билади. Стадионларимизга минглаб мухлислар келишса ҳар қандай футбол жозибали ўйинга айланади.

Март ойида "Динамо" клуби ўз майдонида иккита ўйин ўтказди. Иккала ўйинга ҳам 10 мингдан зиёд томошабин ташриф буюрди. Жамоа устози Олег Тюлькин "Динамо"нинг ғалабаларида мухлисларнинг хиссаси жуда катта эканини бир неча бор матбуот анжуманларида таъкидлаб ўтди.

"Навбаҳор"га қарши кечган ўйинда стадион тўлиб тошди. Хатто аренага кира олмаган мухлислар стадион ташқарисидан туриб баҳсни кузатиб боришгани албатта таҳсинга сазовор ҳолатдир.

championat.asia март ойининг энг яхши мухлислари деб "Динамо" клуби мухлисларини тан олди. Бир йил олий лигасиз қолган самарқандлик футбол ишқибозлари жамоасининг ғалабаларини кўпроқ гувоҳи бўлишларига тилакдошмиз.

Март ойида "Динамо"нинг уй ўйинларига келган томошабинлар сони:

"Динамо" - "Шўртан" (10138 томошабин)
"Динамо" - "Навбаҳор" (13105 томошабин)




Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика