15 йил олдин Жеррард "Ливерпуль"да дебют қилганди

Tolibjon Qosimov
29 ноя 2013, 15:10
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард бундан роппа-роса 15 йил аввал, 1998 йилнинг 29 ноябрь куни, мерсисайдликлар сафида биринчи бор майдонга тушган.
"Блекберн"га қарши учрашувда 18 ёшли Жеррард ўйин қайдномасига киритилади ва "Энфилд"га тўпланган минглаб томошабинлар шоҳидлигида ўиннинг 90-дақиқасида Вегард Хеггемни алмаштиради. "Ливерпуль" ўша беллашувда 2:0 ҳисобида зафар қозонган.

15 йил давомида Жеррард "қизиллар" сафида 644та учрашувда майдонга тушиб, 161 бор гол урган. "Ливерпуль" билан у Чемпионлар Лигасини (1 бор), Англия Кубогини (2 бор), Лига Кубогини (3 бор), Англия Суперкубогини (2 бор), УЕФА Кубогини (1) ва Европа Суперкубогини (2 бор) қўлга киритди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›