UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  0 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  9 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  0 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  20 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  16 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

А Серия. "Милан" ўз уйида "Наполи"га ютқазди Янгиликлар

А Серия. "Милан" ўз уйида "Наполи"га ютқазди

Италия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган марказий баҳс "Милан" - "Наполи" тўқнашуви бўлиб ўтди.


Милан шаҳрининг "Сан Сиро" стадионида ўтказилган Италия А Сериясининг 21-тури марказий баҳсида "Наполи" "Милан"ни мағлубиятга учратди.

Ўйин тезкор голлар билан бошланди. "Наполи" учрашув дебютидаёқ тезлик билан икки маротаба Доннарумма қўриқлаётган дарвозани ишғол этишга муваффақ бўлди.
Дастлаб 6-дақиқада Мертенснинг тўп узатмасидан сўнг Инсинье ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди.
"Милан" ҳали тўп ўтказиб юборганини тушуниб етмай кетидан иккинчи голни ҳам ўтказиб юборди.
Яна ўша тиниб-тинчимас Дрис Мертенснинг тўп узатмаси гол билан тугади. Бу сафар унинг узатмасидан Кальехон унумли фойдаланди.

"Милан" эса шундан сўнг ҳужумга зўр берди. Жамоа уюштирган кетма-кет ҳужумлар бесамар кетаверди. Аммо ўйиннинг 37-дақиқасида "Наполи" ҳимоясида қўпол хато кузатилди. Жоржиньонинг тўп узатишдаги хатосидан сўнг Куцка осонлик билан орадаги фарқни биттага қисқартирди.

Жамоалар 1:2 ҳисоби билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлимда устунлик "Милан" тарафида бўлган бўлсада, қолган вақт давомида мезбонлар мувозанатни тиклашга улгуришмади.

Шу тариқа "Наполи" Милан сафаридан муҳим уч очко билан қайтадиган бўлди.

Жорий мавсумда "Наполи" ҳар иккала беллашувда ҳам рақибидан устун келди.


А Серия, 21-тур. Турнир жадвали

Милан – Наполи 1:2 (1:2, 0:0)

«Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар
: 0:1 – 6 Инсинье, 0:2 – 9 Кальехон, 1:2 – 37 Куцка.

Милан
– Доннарумма, Гомес, Калабрия, Абате, Палетта, Куцка, Соса (Бертолаччи, 74), Бонавентура, Пашалич (Ньянг, 86), Сусо, Бакка (Лападула, 73).

Наполи
– Рейна, Тонелли, Стринич, Хюсай, Альбиоль, Мертенс, Аллан (Рог, 86), Кальехон, Гамшик (Зелиньски, 74), Инсинье, Жоржиньо (Диавара, 61).

Огоҳлантиришлар
: Мертенс (12), Калабрия (22), Соса (26), Стринич (38), Тонелли (45), Гомес (51), Бакка (56), Кальехон (82).


Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Лоренцо Инсинье 8,6*


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика