UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Барселона" Рэшфорд ўрнига бошқа футболчи топди  2 17:56"Реал" футболчисини ижарага бериши мумкин  1 17:28"Наполи" "Ювентус" билан "Байер" юлдузи учун баҳслашади  0 17:00МЮ "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди  0 16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  7 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  7 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  4 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  13 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   4 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0

"Эртанги кун спорти". Ровшан Мухадов: "Туркманистонда футбол ривожланмоқда" Янгиликлар

"Эртанги кун спорти". Ровшан Мухадов: "Туркманистонда футбол ривожланмоқда"

Хабарингиз бор, Тошкентда "Эртанги кун спорти" (Sport for tomorrow) мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Унда Туркманистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Ўз вақтида "Пахтакор"да тўп тепган Ровшан Мухадов бошчилигидаги Туркманистон ўсмирлари дастлабки икки турда Ўзбекистон (1:5) ва Японияга (0:1) мағлуб бўлишди. Биз мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бундай мусобақалар жуда керак деб ўйлайман. Ўсмирлар ўз имкониятларини синаб кўришади. Биз Японияда ўтган илк мусобақада ҳам қатнашгандик. Тошкентдаги мусобақа ҳам яхши ташкил этилмоқда. Бизнинг жамоа тажриба тўпламоқда. Жамоа Осиё чемпионатига чиқа олмади, лекин кейинчалик бу футболчилар турли ёшдаги терма жамоаларда ўйнашлари мумкин. Туркманистонда футбол босқичма-босқич ривожланиб бормоқда. Артур Геворкяннинг "Насаф"да ўйнашини биламан. У менинг шогирдларимдан бири ҳисобланади. Бир неча йил аввал Туркманистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўтган саралашда қатнашганди. Артур Геворкян ҳам ўйнаганди, ўшанда мен бош мураббий эдим. Бугун (суҳбат 2 март куни уюштирилган) "Насаф" ОЧЛдаги навбатдаги ўйинни ўтказади. Албатта учрашувни томоша қиламиз ва Артурга мухлислик қиламиз", - дейди Равшан Мухадов.

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика