UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  5 09:27Гвариола Винисусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  6 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  0 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси пост жойлади  13 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  7 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  2 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  21 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47

10 та позицияда ўйнай оладиган Урби Эмануэлсон ҳозир қаерда? Янгиликлар

10 та позицияда ўйнай оладиган Урби Эмануэлсон ҳозир қаерда?

Ўтмишда мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

Нидерландиянинг барча ёш тоифадаларидаги терма жамоаларида ўйнаган Урби Эмануэлсон "Аякс" тарбияланувчиси ҳисобланади. У катта футболга 2005 йилда айнан Амстердам клуби орқали кириб келганди. 

Биласиз, футбол оламида универсал ўйинчилар қадрланади. Шу туфайли "Аякс" академияси тизимида бунга алоҳида эътибор қаратилади. Одатда мудофаанинг марказ ва қанот чизиқларида ўйнай оладиган ҳимоячиларга нисбатан ҳам универсал сифати қўлланилади. Урби эса фаолияти давомида 10 та позицияда ўйнашга улгурган кам сонли футболчилардан.

Эмануэлсон айнан шу хусусияти туфайли 2011 йилда "Милан" томонидан харид қилинди. "Россонерилар" бу орқали жамоадан кетган Марек Янкуловскийнинг ўрнини тўлдириш билан бирга лозим пайтда майдон марказини кучайтириш имкониятига эга бўлди.

"Милан"дан кейин "Рома", "Верона" ва "Аталанта" сингари жамоалар шарафини ҳимоя қилган футболчи аллақачон 35 ёшга қадам қўйди. Бироқ, спортдан кетиш ҳақида ўйлаётгани йўқ. Урби бугунги кунда "Утрехт" шарафини ҳимоя қиляпти. Унинг нидерланд клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

"Ман Юнайтед"да Оуэндан кейин 7-рақамни олган футболчи ҳозир қаерда?

Муаллиф :
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика