UZ

Сўнгги янгиликлар

20:53Расман: "Хоразм" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  1 20:33Рафинья "Барселона" тарихига кирди  0 20:15Сака шартномани узайтиради  0 19:50Ўзбекистон Суперкубоги март ойида бўлиб ўтади  3 19:22"Динамо" "Ғазалкент"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашди: легионерлар ҳам майдонга тушди  0 19:04"Биз кўпроғига лойиқ эдик". Артета "Ливерпул"га қарши ўйинни таҳлил қилди  3 18:38Слот "Арсенал" билан дуранг нега орқага ташланган қадам эмаслигини тушунтирди  1 18:14Мармуш "Сити"дан кетмоқчи эмас  3 17:45Жаҳон чемпионатининг тўртта юлдузли иштирокчиси март ойида АҚШда учрашади  6 17:18Куни кеча "Сурхон"дан кетган мураббий Зейтуллаев штабида иш бошлади  1 16:57"Арсенал" етакчиси муаммога дуч келди  0 16:35Миржалол Қосимов: "Жон сақлаш учун курашгандан кўра ўйнамаган яхши"  6 16:17Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубоги ўйинида ишлайди  1 15:50Саудия Арабистони гранди Брунуга йирик битим таклиф этмоқда  4 15:22"Арсенал" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга қўшилди  2

Ўзбекистон

Бунёдкор

Акмал Шораҳмедов - 49', Достон Ҳамдамов - 75'

Олий лига. 26-тур

21/10/2015, 17:00

0
:
2
Тугади

Пахтакор

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

45'
90'
13'  Воҳид Шодиев
49'  Акмал Шораҳмедов
61'  Шакер Зуаги
65'  Анвар Ғофуров (Иван Милошевич)
69'  Элдор Шомуродов (Достон Ҳамдамов)
75'  Достон Ҳамдамов
75'  Акмал Шораҳмедов
86'  Воҳид Шодиев (Забиҳилло Ўринбоев)
34'  Егор Кримец
59'  Владимир Козак
60'  Акбар Исматуллаев (Жамшид Искандеров)
72'  Александр Мерзляков (Анвар Солиев)
79'  Жалолиддин Машарипов (Баҳодир Пардаев)
  • Учрашув якунланди! Бунёдкор - Пахтакор 2:0
  • 90+2'
    Забихиллонинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди
  • 90'
    Иккинчи бўлимга Шерзод Қосимов 4 дақиқа қўшиб берди
  • 89'
    "Пахтакор" мухлислари БАБАЯН, БАБАЯН дея бақиришмоқда
  • 85'
    Воҳид Шодиев ўрнига Забихилло Ўринбоев майдонга тушди
  • 83'
    Лобановдан сейв. Зуаги жуда қулай имкониятдан дарвозани ишғол қила олмади
  • 78'
    Машарипов ўрнига Баҳодир Пардаев майдонга тушди
  • 74'
    ДОСТОООННН ҲАМДАМОВВВ!!!!! Меҳмонлар бор кучини ҳужумга ташлаётган бир пайтда Достон Ҳамдамов тўп учун курашда рақиб ҳимоячисидан устун келди ва бирга бир вазиятга чиқиб кетди. 17 рақамли футболчи қулай имкониятни қўлдан бой бермади ва ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди
  • 74'
    Бугунги учрашувни стадионда 2678 мухлис томоша қилмоқда
  • 72'
    Мерзльяков ўрнига Солиев
  • 69'
    "Пахтакор" таркибида Анвар Солиев майдонга тушишга тайёргарлик кўряпти
  • 68'
    Элдор Шомуродов ўрнига Достон Ҳамдамов
  • 65'
    Учрашув темпи анча юқори, "Пахтакор" бор кучи билан ҳужумга ўтяпти
  • 64'
    Анвар Ғофуров ўрнига Иван Милошевич майдонга тушди
  • 62'
    Машариповнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Мурод Зухуров қайтариб қолди
  • 61'
    Шакер Зуаги Ҳошимовга нисбатан жуда қўпол ўйнади. Сариқ карточка
  • 60'
    Акбар Исматуллаев ўрнига Жамшид Искандеров майдонга тушди
  • 59'
    Козак қоида бузди ва ҳақли равишда сариқ карточка олди
  • 56'
    "Пахтакор" тинимсиз ҳужум уюштиряпти, ҳозирча мезбонлар ҳимояси яхши ҳаракат қилмоқда
  • 55'
    "Бунёдкор" жаримай майдончаси ичида мезбонларнинг икки футболчиси тўқнашиб кетди, аммо улар тезда ўрнидан туришди
  • 53'
    "Пахтакор" мухлислари майдонга Жамшид Искандеров тушишини сўрашяпти
  • 48'
    АКМАЛ ШОРАҲМЕДОВВВВ!!! Унинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўридан жой олди
  • 46'
    Иккинчи бўлимга старт берилди
  • Таннафус. Ҳисоб 0:0
  • 45'
    Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди
  • 40'
    Машарипов икки ҳимоячи таъқибидан қочиб тўпни Андреевга етказишга уринди, Станислав эса иккинчи қаватда тўпга ета олмади
  • 35'
    Кримец қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Зуагини очиқчасига тўхтатиб қолди.
  • 34'
    Мезбонлар бир неча дақиқа тўпни ўзида ушлаб, рақиб жарима майдончаси томон йўл қидирди, аммо ҳозирча бесамар
  • 30'
    Сато Минори ўз дарвозасидан 35 40 метрлар узоқликда қоида бузди. Жарима тўпи қаршисида Станислав Андреев. Унинг зарбаси ноаниқ.
  • 26'
    Стас жарима зарбасини голга айлантириши мумкин эди, аммо унга омад етишмади
  • ЗУАГИНИНГ КЕТМОНИ УЧМАДИ
  • 23'
    ЛОБАНООООВ!!!!! Алекс пенальтини қайтарди.
  • 22'
    Егор Кримец ўз жаримай майдончаси ичида тўпни қўлиб билан қайтарди. Шерзод Қосимов пенальти белгилади
  • 19'
    Игор Сергеев дарвозага қарамай зарба берди, тўпга дарвозабон эга чиқди
  • 16'
    Шомуродов Ҳошимовга қарши тўп учун курашда рақибидан устун келди
  • 13'
    Воҳид Шодиев атрофига қарамай тўпга зарба беришга ҳаракат қилди, кутилмаганда унинг оёғи Даврон Ҳошимовнинг бошига тегди. Сариқ карточка
  • 12'
    "Бунёдкор" жарима майдончаси яқинида жарима тўпини Исматуллаев амалга оширди. "Қалдирғочлар" ҳимоячилари яхши ўйнашди
  • 7'
    Кримец рақиб жарима майдончаси ичида қоида бузди
  • 6'
    Акмал Шораҳмедов ўз қанотида Машарипов ва Андреевни йиқитди. Қоидабузарлик
  • 3'
    Кримецнинг бош билан йўллаган зарбасини Мурод Зухуров қайтариб қолди! Голга тортувчи илк вазият
  • 2'
    Учрашувдаги биринчи зарба муаллифи Анвар Ғофуров, аммо зарба ноаниқ
  • 1'
    Шерзод Қосимовнинг хуштаги янгради ва учрашувга старт берилди
  • Жамоалар ПФЛ мадҳияси остида майдонга чиқиб келишди
  • Олий лига 26-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика