UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  0 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  13 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  27 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  90 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Ўзбекистон

Оқ-тепа

Биринчи лига. 23-тур

26/09/2015, 16:30

1
:
2
Тугади

Обод

45'
90'
87'  
88'  
22'  
  • Учрашув якунланди.
  • 90+1'
    Наумов огоҳлантирилди.
  • 90'
    Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди
  • 88'
    Темур Ҳакимов "Оқ-тепа"ни ҳисобда олдига олиб чиқди: 2:1.
  • 87'
    Темур Ҳакимов ҳисобни тенглаштирди. Пенальти белгиланганди. Ҳакимовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Ҳакимовнинг ўзи дарвозага жойлади.
  • 82'
    Арайк Бобоев ўрнига Азиз Ғуломхўжаев майдонга тушди.
  • 81'
    Берумий Абдунабиев огоҳлантирилди.
  • 78'
    Абдул Азиз Юсупов ўрнига Берумий Абдунабиев майдонга тушди.
  • 72'
    Улуғбек Дадабоев ўрнига Обиджон Ҳакимов майдонга тушди.
  • 70'
    Иккала жамоа аъзолари ҳам майдон марказидаги устунликни қўлга олмоқчи. Шунинг учун дарвозага зарба берилмаяпти.
  • 68'
    Меҳмонлар сардори Дониёр Ҳасанов ўз ўрнини Суннатилла Абдуллажоновга бўшатиб берди.
  • 62'
    Чиройли комбинациядан кейин Арайк Бобоев 20 метрлардан дарвозага зарба берди. Наумов муштлари билан уриб юборди.
  • 58'
    Арайк Бобоев огоҳлантирилди.
  • 56'
    Маъруф Аҳмаджонов ўрнига Анвар Раҳимов ҳаракат қилади.
  • 55'
    УҲ! Мезбонларда қулай имконият. Жўрабек Собиров чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Абдул Азиз Юсупов бош билан дарвозага зарба йўллади. Озгина хато
  • 48'
    Жавлон Искандаров огоҳлантирилди.
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
  • 45'
    Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
  • 44'
    УҲ! Санжар Тўрақуловнинг чап қанотда жарима тўпидан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди.
  • 41'
    Аҳмадалиев ўнг қанотда бир ҳимоячини ортда қолдириб, ерлатиб дарвозага зарба йўллади. Наумов тўпни ушлаб олди.
  • 37'
    Жўрабек Собиров Давронбек Умировнинг ўрнига майдонга тушди.
  • 36'
    УҲ! Магдеевнинг 20 метрлардан белгиланга жарима зарбасида йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди.
  • 32'
    Ўйиннинг темпи юқори бўлмоқда. Футболчилар майдон марказида тўп учун роса кураш олиб боришмоқда.
  • 26'
    Фарҳод Мирааҳматов огоҳлантирилди.
  • 24'
    Ҳимоячилар қуршовида бўлишига қарамасдан Алишер Азизов акробатик услубда дарвозани ишғол қилишга ҳаракат қилди. Унинг зарбасини Наумов осонлик билан ушлаб олди.
  • 22'
    Ҳимоячи ва дарвозабоннинг тушунмовчилигидан кейин Шоҳруз Норхонов ҳисобни очди.
  • 21'
    Ўйиннинг темпи анча юқори. Айниқса, меҳмонлар жуда катта иштиёқ билан тўп суришмоқда.
  • 19'
    Қўпол ўйнаган Абдул Азиз Юсупов огоҳлантирилди.
  • 18'
    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
  • 13'
    Меҳмонлар аъзоси Арайк Бобоев бош билан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига бир баҳя қолди. Саноқли сантиметрлар голдан сақлаб қолди.
  • 11'
    Меҳмонлар қарши ҳужумда яхши имкониятга эга бўлишди. Катта тезликда Шоҳруз Норхонов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига етказди. Ҳаммадан баланд сакраган Азизовнинг бош билан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, бироқ ноаниқ.
  • 10'
    Марказдан тезкорлик билан ҳужумга ўтган Дониёр Ҳасановни ҳаддан ташқари қўполлик билан тўхтатиб қолган Темур Яфаров огоҳлантирилди.
  • 7'
    Энди меҳмонлардан ҳужум. Бурчак тўпидан кейин Алишер Азизов тўпга бош қўйди, озгина хато.
  • 4'
    УҲ! Мезбонлар ажойиб ҳужум ташкил қилишди. Усмонхўжаев тўпни қанотдаги Қорақуловга етказди. Зафар эса, марказроқдаги Магдеевни излаб топди. Тажрибали Илдар тўпни яна қанотга Ҳакимовга етказди. Темур жарима майдони ичига узатди. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Магдеев 12 метрлардан дарвозани нишонга олди. Озгина хато!
  • 1'
    Илк ҳужумни меҳмонлар ташкил қилишга ҳаракат қилишди, аммо ҳимоячилар бехато ҳаракат қилишди.
  • 1'
    Учрашув бошланди! Ўйинни кўк либосдаги меҳмонлар бошлаб беришди.
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
  • Захирадагилар: Убайдулло Иноятуллаев, Аббос Исроилов, Камолиддин Тожибоев, Обиджон Ҳакимов, Жасурхўжа Исмоил, Азиз Ғуломхўжаев, Суннатилла Абдуллажонов.
  • “Обод”: Умиджон Ёрбеков, Ғайрат Умиров, Шерзод Жалилов, Дониёрбек Ҳасанов, Алишер Азизов, Шоҳруз Норхонов, Арайк Бобоев, Дилшодбек Аҳмадалиев, Санжар Тўрақулов, Улуғбек Дадабоев, Жавлон Искандаров.
  • Захирадагилар: Рустам Дадабоев, Темур Кагиров, Суҳробжон Саримсоқов, Анвар Раҳимов, Жўрабек Собиров, Берумий Абдунабиев, Абдужалил Ҳасанов.
  • “Оқ-тепа”: Михаил Наумов, Темур Яфаров, Темур Ҳакимов, Зафаржон Қорақулов, Собир Усмонхўжаев, Фарҳод Мирааҳматов, Илдар Магдеев, Вусол Магерамов, Маъруф Аҳмаджонов, Абдул Азиз Юсупов, Давронбек Умиров.
  • Ассалому алайкум! Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 2-давра 9-туридан ўрин олган марказий учрашув "Оқ-тепа" - "Обод" ўйинининг матнли транслцияси билан ушбу саҳифада танишишингиз мумкин.
Яндекс.Метрика