UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  1 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  6 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  3 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  4 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  2 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  2 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4

Узбекистон

Оқ-тепа

Биринчи лига. 19-тур

04/09/2015, 16:30

0
:
2
Тугади

Насаф-2

45'
90'
83'  
90'  
  • Учрашув якунланди!
  • 90+2'
    Бу ерда дарвозабонни айблаб бўлмайди. Юсуповнинг бош билан йўллаган зарбасини қайтаришга ҳаракат қилган Комилов тўсинга тегиб майдонга қайтган тўпни иккинчи зарбасига улгурмади. Умиров бўш қолган дарвозани нишонга олди.
  • 90+1'
    Даврон Умиров ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
  • 90'
    Акмалжон Ортиқов ўрнига Давронбек Тўраев ҳаракат қилади.
  • 87'
    Жўрабек Собиров ўрнига Даврон Умиров майдонга тушди.
  • 83'
    Чап қанотда Мирааҳматов тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Юсупов бош билан дарвозани нишонга олди. Олдинроққа чиқиб кетган Комиловнинг хатоси "Насаф-2" ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишига сабаб бўлди.
  • 83'
    Ниҳоят мезбонлар ҳисобни очишди. Дарвозабон бутун беллашув давомида битта хато қилди. Бу голга айланди.
  • 77'
    Абдужалил Ҳасанов ўрнига Вусол Магерамов майдонга тушди.
  • 76'
    УҲ! Нишонбоев чап қанотда 28 метрлардан дарвозани нишонга олди. Тўпни Наумовнинг қўли аралаш тўсинга тегиб майдонга қайтди.
  • 74'
    Худойберди Холиқов ўрнига Искандар Қурбонов ҳаракат қилади.
  • 72'
    Сўнгги уч дақиқада Жавоҳир Комилов "Насаф-2"ни икки марта муқаррар голдан қутқарди. Қойил! Зарба йўналишини жуда яхши ўқир экан.
  • 69'
    Сирожиддин Еттибоев ўрнига Дилмурод Жумаев ҳаракат қилади.
  • 66'
    Элёр Жаҳонов Анвар Раҳимов ўрнига майдонга тушди.
  • 63'
    УҲ! Магдеев чап қанотда тўпни ўнгга оширди. Ҳаводан келган тўпга Собиров оёқ қўйди, яна дарвозабон!
  • 63'
    Собир Усмонхўжаев ўрнига Маъруф Аҳмаджонов майдонга тушди.
  • 61'
    УҲ! Абдул Азиз Юсупов жарима майдони ичида ҳимоячиларни чалғитиб дарвозага зарба йўллади. Жавоҳир Комилов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
  • 60'
    Собир Усмонхўжаев огоҳлантирилди.
  • 58'
    Мезбонлар устунликни тўлалигича қўлига олди. Аммо голдан дарак йўқ.
  • 52'
    Худойберди Холиқов симулция учун огоҳлантирилди.
  • 48'
    Собиров чап қанотда катта тезлик жарима майдони ичига кириб борди. Тўпни жамоадошларига оширмасдан дарвозага кучсиз зарба йўллади.
  • 46'
    Мезбонлар сафида ўзгариш: Берумий Абдунабиев ўрнига Абдул Азиз Юсупов майдонга тушди.
  • Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи бўлим якунланди! Танаффус!
  • 44'
    Темур Кагиров огоҳлантирилди.
  • 40'
    Ғолиб Ғайбуллаев огоҳлантирилди.
  • 37'
    Мезбонлар яна бир қулай имкониятни кўкка совурди. Усмонхўжаев ва Магдеевнинг саъй-ҳаракатлари эвазига тўп рақиб жарима майдони ичига кириб борди. Аммо тўпни йўл-йўлакай футболчилар ўтказиб юборишди. Охирида Собиров дарвозага йўллади. Бироқ тўп устунга тегиб майдонга қайтди.
  • 29'
    Анвар Раҳимов 17 метрлардан белгиланган жарима тўпини тўғри дарвозага йўллади. Озгина хато.
  • 27'
    Магдеев ва Усмонхўжаев чиройли ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилишди. Аммо Собирга аниқлик етишмади. Бироқ тўпга Абдунабиев етиб келди ва дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди. Лекин Комилов тўпга биринчи бўлиб эга чиқди.
  • 18'
    ЭҲҲЭ! Магдеев юз фоизлик имкониятни кўкка совурди. Чап қанотда катта тезлик жарима майдонига кириб борган Усмонхўжаев тўпни жарима майдони ичига оширди. Ҳимоячиларнинг эътиборидан четда қолган Магдеев ердан келган тўпни ерлатиб дарвозага йўллади. Дарвозабон оёқлари билан тўпни ушлаб олди.
  • 17'
    УҲ! Анвар Раҳимовдан яна бир зарба. Ўнг қанотда тўпни жамоадошидан қабул қилиб олган Раҳимов дарвозага бурама зарба йўллади. Меҳмонлар посбони Жавоҳир Комилов қийинчилик билан тўпни уриб юборди.
  • 12'
    УҲ! Энди меҳмонлар дарвоза тўсини голдан сақлаб қолди. Бурчак тўпидан кейин Кагиров бош билан дарвозани нишонга олди. Тўп тўсинга тегиб майдонга қайтди.
  • 11'
    УҲ! Анвар Раҳимовнинг 23 метрлардан йўллаган зарбасини "Насаф-2" посбони қайтариб қолди.
  • 8'
    Мезбонлар устунликни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда. Аммо ҳали буни уддалашгани йўқ.
  • 4'
    "Насаф-2" футболчилари 22 метрлардан белгиланган жарима тўпини дарвозага йўллашди. Нишонбоевнинг зарбаси жонли деворга тегиб кучини йўқотди.
  • 1'
    Учрашув бошланди.
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Саноқли дақиқалардан кейин учрашув бошланади.
  • Захирадагилар: Музаффар Шарипов, Зийнатилло Икромжонов, Бунёд Шодиев, Самандар Шукуруллаев, Дилмурод Жумаев, Давронбек Тўраев, Искандар Қурбонов.
  • “Насаф-2”: Жавоҳир Комилов, Ботир Тўраев, Худойберди Холиқов, Сирожиддин Еттибоев, Ғолиб Ғайбуллаев, Достонбек Бердиқулов, Бобурмирзо Ғофуров, Акмалжон Олимов, Акбар Муродов, Диёр Каримов, Абдулазиз Нишонбоев.
  • Захирадагилар: Рустам Дадабоев, Маъруф Аҳмаджонов, Суҳробжон Саримсоқов, Вусол Магерамов, Элёр Жаҳонов, Абдул Азиз Юсупов, Давронбек Умиров.
  • “Оқ-тепа”: Михаил Наумов, Жалолиддин Саидов, Темур Кагиров, Фарҳод Мирааҳматов, Абдужалил Ҳасанов, Собир Усмонхўжаев, Зафаржон Қорақулов, Анвар Раҳимов, Жўрабек Собиров, Илдар Магдеев, Берумий Абдунабиев.
  • Учрашув соат 16:30да бошланади. Ўйин Тошкентдаги "Оқ-тепа" стадионида бўлиб ўтади.
  • Ассалому алайкум! Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 5-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Насаф-2" жамоалари ўртасидаги беллашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада ўқиб боришингиз мумкин бўлади.
Яндекс.Метрика