UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  117 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  2 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Англия

Суонси

Премьер-лига . 2-тур

19/08/2017, 17:30

4
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Эрик Байи - 45', Ромелу Лукаку - 80', Поль Погба - 82', Антони Марсьяль - 84'

Стадион: Liberty Stadium, 20862 томошабин

Бош ҳакам: Jonathan Moss

45'
90'
67'  Роке Меса (Лусиано Нарсингх)
67'  Кайл Бартли (Уэйн Раутледж)
73'  Лерой Фер
83'  Тэмми Абрахам (Оливер Макберни)
26'  Поль Погба
45'  Эрик Байи
75'  Маркус Рэшфорд (Антони Марсьяль)
75'  Хуан Мата (Маруан Феллени)
80'  Ромелу Лукаку
80'  Генрих Мхитарян
82'  Поль Погба
82'  Генрих Мхитарян
84'  Антони Марсьяль
84'  Поль Погба
85'  Генрих Мхитарян (Андер Эррера)
  • Учрашув якунланди. "Манчестер Юнайтед" 2-турда ҳам 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
  • 90+2'
    Жордан Айюнинг зарбасига аниқлик етишмади.
  • 85'
    МЮ таркибида Мхитарян ўрнига Андер Эррера майдонга тушди.
  • 82'
    Гоооооооллллл, Погбааааа. Мхитаряндан ўйиндаги иккинчи голли пас.
  • 84'
    Гоооооооллллллл, Антони Марсьяль. "Қизил иблислар"дан ажойиб қарши ҳужум, Погбанинг пасини Антони ҳавога совурмади.
  • 80'
    Гооооооооллллллл, Мхитаряннинг пасидан кейин Лукаку ҳисобни 2:0га етказди.
  • 80'
    Қоида бузишлар: 10 - 8
  • 75'
    МЮ таркибида Хуан Мата ўрнига Маруан Феллайни, Маркус Рэшфорд ўрнига эса Антони Марсьяль майдонга тушди.
  • 74'
    Погбанинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
  • 73'
    Блиндга ишлатилган қўполлик учун Лерой Фер огоҳлантирилди.
  • 70'
    "Суонси" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.
  • 66'
    "Суонси" таркибида Роке Меса ўрнига Лусиано Нарсинг, Кайл Бартли ўрнига эса Уэйн Раутлеж майдонга тушди.
  • 63'
    Бурчак зарбалари: 1 - 5
  • 61'
    Тами Абраамнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
  • 56'
    Рашфорднинг навбатдаги аниқ зарбасини ҳам дарвозабон ушлаб олди. Маркус бугун гол уришни жуда ҳам хоҳламоқда.
  • 50'
    МЮ футболчилари бурчак зарбасидан самарасиз фойдаланишди.
  • Иккинчи бўлимга старт берилди.
  • ТАНАФФУС
  • 45'
    Гооооооллллл, МЮ танаффусга гол уриб чиқиб кетадиган бўлди. Бурчакдан етказиб берилган тўпга Погба бош билан зарба берди, тўп аввал дарвозабон қўлига, кейин тўсинга тегди, Эрик Байи эса рақиб ўйинчисидан олдин тўпга етиб келди ва бўш қолган дарвозага тўпни киритиб юборди.
  • 42'
    Мата деярли бўш қолган дарвозага, аммо жуда ҳам ноқулай ҳолатда ноаниқ зарба берди.
  • 36'
    Зарбаа, Рэшфорд кипер билан бирга-бир чиқиб кетди ва тўпни Фабианскининг устидан ошириб қўймоқчи бўлди. Ижро маромига етмади.
  • 29'
    Рэшфорднинг аниқ, лекин жуда кучсиз зарбасини Фабиански ушлаб олди.
  • 26'
    Поль Погба қўполлик учун огоҳлантирилди.
  • 26'
    Жонатан Мосс ҳакамга кўп эътироз билдираётган Рэшфордга сариқ бераман деб оғзаки огоҳлантирди.
  • 23'
    Мартин Ольссон қайчи услубида зарба берди, Де Хеа осонгина ушлаб олди.
  • 20'
    "Манчестер Юнайтед" футболчилари устунликни ўз қўлларига олишди.
  • 10'
    Зарбааа, бу сафар МЮ футболчилари дарвоза тўсинини нишонга олишди. Матанинг жаримадан етказиб берган тўпини Фил Жонс дарвозага йўллади.
  • 7'
    МЮнинг ўйиндаги биринчи зарбасини Рэшфорд берди, бироз ноаниқ.
  • 15'
    Матанинг чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпига Лукакудан олдин Фернандес етиб келди.
  • 5'
    Мезбонлар ўйинни ҳужумкорлик билан бошлашди. Ҳозирча уларда битта жуда хавфли вазият бўлди, меҳмонлар эса ҳали вазият яратишмади.
  • 3'
    Эрик Байи тўпни тепиб юбораман деб уни Жордан Айюга олдириб қўйди, Айю Де Хеа дарвозаси томон айёрона зарба йўллади. Давид дарвоза тўсини голдан қутқариб қолди.
  • 1'
    Учрашув бошланди!
  • Учрашув бир неча кун олдин Барселонада рўй берган теракт сабаб бир дақиқалик сукут билан бошланмоқда.
  • "Манчестер Юнайтед": Давид Де Хеа, Антонио Валенсия, Эрик Байи, Фил Жонс, Дэйли Блинд, Неманья Матич, Поль Погба, Хуан Мата, Генрих Мхитарян, Маркус Рэшфорд, Ромелу Лукаку.
  • "Суонси": Лукаш Фабиански, Кайл Нотон, Федерико Фернандез, Кайл Бартли, Алфи Моусон, Мартин Ольссон, Роке Меса, Лерой Фер, Томас Кэррол, Жордан Айю, Тамми Абрахам.
  • Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари ва сайтимиз ўқувчилари! Бугун дунёдаги энг қизиқарли лига бўлмиш Англия Премьер-лигасида 2-тур беллашувларига старт берилади. Турни "Суонси" - "Манчестер Юнайтед" ўйини бошлаб беради. Учрашувдан матнли трансляцияни шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика