UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  2 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  1 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  16 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0 16:04Ана холос! Неймар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  4 15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  4 15:07Суперлига. 12-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Қизилқум" ва "Шўртан"да йўқотишлар бор  0 14:44Расман: Акмал Шораҳмедов – "Андижон"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  9 14:29Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  42 14:09Фати қоладими? "Барселона" "Монако"нинг таклифини рад этди  7 13:42Дунёнинг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа тузилди  3 13:18"Ливерпуль" Дарвин Нуньесга нарх белгилади  1 12:51Ғалабани излаб: Бакаев жамоаси учун навбатдаги синов Самарқандда   2 12:35Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мундиалга тайёргарлик ва саралашдаги рақиблар ҳақида (2-қисм)  23 12:10ЖЧга бир неча кун қолди! Мусобақа ҳақида энг муҳими: иштирокчилар, тақвим ва пуллар  8

Международный

Китай

Гао Линь - 84'

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . 9-тур

31/08/2017, 18:00

0
:
1
Тугади

Узбекистан

Стадион: 51666 томошабин

45'
90'
29'  Чжан Линпэн
46'  Xizhe Zhang (Ксяо Жи)
46'  Ю Ханчао (Чжао Сюйжи)
62'  Фэн Сяотин
69'  Чжан Линпэн (Рен Ханг)
76'  Чжао Сюйжи
84'  Гао Линь
19'  Марат Бикмаев
27'  Игнатий Нестеров
67'  Игорь Сергеев (Азизбек Хайдаров)
79'  Марат Бикмаев (Sardor Mirzayev)
83'  Игорь Кримец
86'  Сервер Дьепаров (Александр Гейнрих)
88'  Виталий Денисов
  • Учрашув якунланди. Афсуски, Хитойдан енгилдик.
  • 85'
    Гао Линг пенальтидан Нестеров дарвозасини ишғол қилди.
  • 82'
    Егор Кримец эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
  • 82'
    Ана бўлмаса, бизнинг дарвозамизга пенальти.
  • 79'
    Марат Бикмаев ўрнига Сардор Мирзаев туширилди.
  • 77'
    Сюжи Чжао Денисовга нисбатан жуда қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
  • 71'
    Жепаровнинг узоқдан йўллаган зарбасини Зенг Ченг ушлаб олди.
  • 70'
    Занг Лингпенг ўрнига Рен Ханг майдонга туширилди.
  • 67'
    Жепаров нималар қилди ҳозир? Чапақай Сервер чап оёғида турган тўпга бирга-бир ҳолатда зарба бермагани тушунарсиз. Эҳҳ, жуда кўп имкониятларни кўкка совураяпмиз.
  • 67'
    Кутилмаганда марказий ҳужумчи Игорь Сергеев ўрнига таянч ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров туширилди.
  • 62'
    Фенг Ксиаотинг огоҳлантирилди.
  • 60'
    Нестееероовввв, раҳмат менга Игнатттттт. Киперимиз 3 сония ичида иккита супер сейвни амалга оширди.
  • 56'
    Зарбаааа, аввалига Жепаров бурчакдан тўғри зарба берди, кейин Шомуродовнинг бош билан берган аниқ зарбасини дарвозабон уриб юборди.
  • 56'
    Вакилларимиз тинмай ҳужум қилишмоқда, гол уриш керак
  • 54'
    Зарбааааа, бу сафар Жепаровввв. Нималар бўлаяпти? Ҳозир урмасак қачон гол урамиз? Одил тўпни рақибдан олиб қўйди ва Элдорга берди. Шомуродов тўпни Серверга берди, Жепаров эса тепага тепди.
  • 50'
    Хитойликлар Тўхтахўжаевнинг қанотидан тинмай ҳужум уюштиришмоқда.
  • 49'
    Эҳҳ, бундай имконият яна бўлармикин футболчиларимизда?
  • 47'
    Зарбааааааа, Сергееееввввв. Қандай имкониятни ўйинчиларимиз кўкка совуришди. Аввалига Бикмаев тўпни Жепаровга вақтида бермади, кейин Сергеев дарвозага 5-6 метрдан ноаниқ зарба берди. Эссиз...
  • Иккинчи бўлим бошланди.
  • Биз учун анча ҳаяжонли ўтган биринчи бўлимни 0:0 ҳисобида якунлаб олдик.
  • 45'
    Шомуродов ўткир бурчакдан ноаниқ зарба берди.
  • 41'
    Зарбалар бўйича статистика мутлақо хитойликлар тарафида: 12-1
  • 40'
    Нималар бўлаяпти майдонда? Дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар жуда ҳам кўпайиб кетди.
  • 37'
    Зарба, Нестерооооввв. Игнат бизни қутқарди. Занг Хизе бемалол 16мизга ёриб кирди ва яккама-якка ҳолатда зарба берган эди. Яшавор Нестеров.
  • 36'
    Жепаров оддий ҳолатда ноаниқ пас берди ва рақибда қарши ҳужумга кетиш имкони пайдо бўлди.
  • 33'
    Одил Аҳмедов тўпни рақибдан олиб қўйжи ва қарши ҳужумга ўтишга уринди, пасда бироз адашди сардоримиз.
  • 31'
    Хавфли вазияяттт, охир-оқибат биз бурчак зарбасини амалга оширамиз.
  • 29'
    Қарши ҳужумга ўтган Шомуродовни чалган Занг Лингпенгга сариқ карточка кўрсатилди.
  • 27'
    Ана холос, ҳакам Игнатий Нестеровга вақтни чўздинг деб сариқ карточка кўрсатди.
  • 25'
    Зарба, Нестеров жамоамизни голдан қутқариб қолди. Жуда кучли ва аниқ зарбани Игнат уриб юборди. Бу зарбарни ушлаб бўлмасди.
  • 19'
    Марат Бикмаев огоҳлантирилди.
  • 20'
    Ҳозир Анзур Исмоилов ортдаги оёғи билан рақибни бирга-бир чиқиб кетишига йўл қўймади.
  • 17'
    Зарба, бу сафар ҳам Ву Леи дарвозамизга хавф туғдирди. Нестеров тўпни ушлаб олди.
  • 15'
    Ву Леи бу сафар чап қанотдан марказ томон ёриб кирди ва ноаниқ зарба берди.
  • 13'
    Ли Ксюепенгнинг кучли зарбаси Кримецга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Анча хавфли зарба бўлди. Хитойликлар ўйинда устунликни қўлга олишди.
  • 13'
    Ли Ксюепенгнинг кучли зарбаси Кримецга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Анча хавфли зарба бўлди. Хитойликлар ўйинда устунликни қўлга олишди.
  • 10'
    Уҳҳ, Нестеров тўпни қайтариш чоғида сирпаниб кетди ва хавфли вазият юзага келди. Тўхтахўжаев тўпни тепиб юборди.
  • 8'
    Денг Ханвен италий Денисовга қўполлик ишлатгани учун жарима зарбаси белгиланди.
  • 7'
    Хитой терма жамоаси футболчилари аста-секин устунликни ўз қўлига олишга уринмоқда.
  • 4'
    Зарба, хитойликларнинг энг хавфли ўйинчиси бўлган Ву Леи сал қолса Нестеров дарвозасини нишонга олиши мумкин эди. Яхши ҳамки унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
  • 3'
    Зарбааа, Одил Аҳмедовнинг зарбаси рикошет бўлиб дарвоза томон борди. Дарвозабон ушлаб олди. Бу вазиятда вакилларимиз прессинг уюштириш эвазига рақибдан тўпни олиб қўйишган эди.
  • Умид қиламизки, бугун ғалаба биз томонда бўлади. Йигитларга ишонамиз ва уларни қўллаб-қувватлаймиз.
  • Учрашув бошланди. Бугун Хитой тўпга биринчи бўлиб тегди.
  • Учрашув бош ҳаками Дилан Перера ҳар икки жамоа сардорлари ёрдамида ўйинни ким бошлаб беришини аниқлаб олди.
  • Энди эса Хитой мадҳиясига навбат.
  • "Ухань Спорт Маркази" стадионида Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграмоқда.
  • Хитой ҳамда Ўзбекистон терма жамолари майдонга чиқиб келишмоқда.
  • Жамоалар стадионнинг майдонга чиқиш йўлагида туришибди.
  • Мана бизнинг мухлисларимизни ҳам кўрсатишди. Кам сонли ишқибозларимиз олқишлар борасида кўп сонли мезбонлардан қолишмасликка ҳаракат қилишади.
  • Хитойлик мухлислар стадионда фантастик мухит ярата олишибди. Бу борада гап йўқ уларга, Ўзбекистондан борган ишқибозлар ҳам қўллаб-қувватлаш борасида улардан қолишмаслиги аниқ. Лекин, сон устунлиги мезбонлар фойдасига.
  • Хитой - Ўзбекистон учрашуви ўтказиладиган "Ухань Спорт Маркази" стадиони қизил рангга бурканган. Терма жамоамизнинг стадионга етиб келиши ва автобусдан тушиб келиши намойиш этилди.
  • Шунингдек, Хитой терма жамоаси ҳам ўйиндан олдин чигалёзди машқларини бажармоқда.
  • Айни пайтда терма жамоамизнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Чима Мишель Онеке асосий таркиб футболчилари билан чигалёзди машқларини бажармоқда.
  • Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 4.Марат Бикмаев, 17.Отабек Шукуров, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов, 11.Игор Сергеев, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов.
  • Хитой: 1.Зенг Ченг, 5.Занг Лингпенг, 6.Фенг Ксиаотинг, 7.Ву Лей, 10.Зенг Зи (с), 11.Хао Жунмин, 17.Ли Ксюепенг, 18.Гао Лин, 19.Занг Хизе, 20.Ю Ханчао, 21.Денг Ханвен
  • Ассалом алайкум қадрли футбол иҳлосмандлари! Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи доирасида Хитойга қарши ўйин ўтказади. Учрашув 17:00да бошланади.
Яндекс.Метрика