UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09"Страсбур" "Челси" футболчисини ижарага олди  0 18:45Расман: "Фулхэм" "Арсенал" футболчисини харид қилди  0 18:27Суперлига қайтмоқда! "Қизилқум" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:59Гвардиола Ҳоланднинг спорт формасидан қониқмаяпти  1 17:34"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки ҳимоячи бўйича таклифини рад қилди  2 17:07"Лейпциг" "Барселона"нинг Дани Ольмо бўйича таклифини рад этди  1 16:39"Хави "Барселона"га келгач, ҳаммасини ўзгартирди" — Левандовски  1 16:13Суперлига. "Металлург"да 3, ОКМК ва "Андижон"да 1 нафардан. 14-турни ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:53Расман: "Осасуна" сардори фаолиятини Қатарда давом эттиради  2 15:262030 йилги Жаҳон чемпионати саналари маълум  2 14:59"Ливерпуль" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 14:33Ўзбекистон футзал МТЖ етакчиси мундиални ўтказиб юборадиган бўлди  5 14:19"Милан" собиқ устози "Ренн"да иш бошлаши мумкин  2 13:52"Тоттенхэм" "Ливерпуль" собиқ ҳужумчисига қизиқмоқда  1 13:25"Астон Вилла" Лукакуни қўлга киритишни режалаштирмоқда  3

Международный

Манчестер Сити

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/2-тур

26/04/2016, 23:45

0
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Стадион: Etihad Stadium, 52221 томошабин

Бош ҳакам: Кунейт Чакыр

45'
90'
38'  Давид Сильва
41'  Давид Сильва (Келечи Ихеаначо)
77'  Хесус Навас (Рахим Стерлинг)
24'  Пепе
46'  Карим Бензема (Хесе)
90'  Тони Кроос (Иcкo)
90'  Даниэль Карвахаль
  • Ушбу ўйиндан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саловат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!
  • Учрашув якунланди! Барча масала Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида ҳал бўлади. Финал чиптаси кимга насиб этиши ҳозирча очиқ қолмоқда.
  • 90+2'
    Де Брюйненинг жарима зарбасидан йўллаган хавфли зарбасини Навас қайтариб юборди.
  • 90+2'
    Де Брюйнени қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун Карвахаль огоҳлантириш олди.
  • Учрашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
  • 90'
    "Сити"нинг хавфли ҳужуми ривожланмай қолди. Стерлинг тўпни қабул қилаётганида Марсело хавфни бартараф этди.
  • 89'
    "Реал": Тони Кроос ўз ўрнини Искога бўшатиб берди.
  • 87'
    Иско майдонга тушишга тараддуд кўрмоқда.
  • 85'
    Хавфли вазиятлар борасида "Реал" "Сити"дан анча устун. Харт бугун икки марта жамоасини голдан қутқарган бўлса, бир бор дарвоза тўсини мезбонлар жонига оро кирганди. Навас учун эса хавф содир этилгани йўқ.
  • 83'
    Жо Харт!!!!!! "Сити"ни яна бир маротаба муқаррар голдан сақлаб қолган Хартга қарсакларингиз!!!! Бурчак зарбасидан сўнг тўп Пепенинг оёғига келиб тушди. Пепенинг 3 метр масофадан тепган зарбасини Харт ажойиб сейви орқали бартараф этди. Фантастика!
  • 82'
    Гарет Бэйлнинг жарима зарбасидан тепган тўпи жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.
  • 81'
    Марсело жуда фаол. Жарима майдончаси чизиғи олдидан жамоаси фойдасига жарима зарбаси ишлаб олди. Тўп олдида Бэйл.
  • 79'
    Бэйл чиройли ҳаракати билан Отамендидан ўтиб кетди ва кейинчалик Компани олдида йиқилди. Ҳакам жим. Марсело эса тезда рақибидан тўпни олиб қўйди ва жамоаси ҳужумини ривожлантириб, якунда бурчак зарбаси ишлаб олди. Крооснинг тўп оширишдан сўнг эса Каземиро боши билан дарвозага зарба берди. Жо Харт бу вазиятда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
  • 77'
    "Манчестер Сити": Навас ўрнига Стерлинг майдонга тушди.
  • 75'
    Гарет Бэйл бир рақибини алдаб ўтди ва тўпни чап оёғига тўғирлаб зарба берди. Бирозгина ноаниқ.
  • 73'
    Модричнинг зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 72'
    Хавфли вазият! Хесенинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этмоқда. "Реал" ҳисобни очишга жуда яқин келганди...
  • 71'
    "Реал" гол уриш мақсадида, "Сити" эса танаффусдан сўнг биринчи навбатда гол ўтказиб юбормаслик учун ўйнамоқда.
  • 68'
    "Сити" аста-секин яна "Реал" дарвозаси томон бормоқда. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. Аммо Навас тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди.
  • 66'
    Тони Кроос узоқдан дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлди. Зарбага аниқлик етишмади.
  • 65'
    Бэйл оддий вазиятда Марселога ноаниқ тўп узатди. Натижада эса "Реал" ҳужуми узилиб қолди...
  • 63'
    Бу ўйинни нафақат Роналду трибунада, балки бразилиялик ҳақиқий Роналдо ҳам стадиондан кузатиб бормоқда. "Зубастик" албатта ўзининг собиқ жамоасига мухлислик қилаётган бўлса керак...
  • 61'
    "Реал" ўйинни назорат қилмоқда.
  • 59'
    Агуэро ҳужум пайтида Кейлор Навасга нисбатан қоидага хилоф равишда ҳаракат қилгани учун Чақир ўйинни тўхтатди.
  • 58'
    Шуни аниқ айтиш мумкинки, Мадриддаги жавоб ўйин тезлиги бугунгисидан анча юқори бўлади.
  • 57'
    Зидан тик турганча ўйинни томоша қилиш билан биргаликда футболчиларига кўрсатмаларни бериб бормоқда. Зизу доимгидек жиддий қиёфада.
  • 55'
    Харт тўпни эгаллаб олиши билан тезда жамоаси ҳужумини бошлаб юборди. Агуэро эса жамоаси фойдасига бурчак зарбаси ишлади. Де Брюйненинг ошириб берган тўпига эса Компани кўнгилдагидек зарба йўллай олмади.
  • 54'
    Тони Крооснинг бурчак зарбасидан ошириб берган бу сафарги тўпига Рамосга боши билан зарба йўллай олди. Аммо Харт ўз ўрнида.
  • 53'
    "Сити" ҳимояга эътибор қаратишга мажбур. Биринчидан "Реал" ҳужумга ўтмоқда, иккинчидан эса улар ўз майдонларида гол ўтказиб юбормасликларининг аҳамияти юқори.
  • 51'
    "Реал" иккинчи бўлимни нисбатан фаолроқ бошлади. Крооснинг бурчак зарбасидан сўнг ошириб берган тўпини рақиб футболчилари бартараф этишди.
  • 48'
    Бенземанинг ҳам жароҳати бор эди. Балки Карим Бензема ҳам оёғида оғриқ сезгани боис алмаштирилгандир.
  • 47'
    Агуэронинг жарима майдончаси олдидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
  • 46'
    "Реал": Карим Бензема ўрнига Хесе майдонга тушди.
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи бўлимга қўшиб берилган 2 дақиқа ҳам тугади. Ҳисоб 0:0. Танаффусга чиқамиз.
  • 45'
    Рамос-Пепе-Бензема учлиги ташкил этган ҳужумни Каримжон ғирт "ўзбекча" зарба билан қийшиқ тепиб юборди...
  • 44'
    "Реал" биринчи тайм сўнггида ҳужумга ўтди...
  • 42'
    Танаффусга қадар гол кўрадиғонга ўхшамайдурмиз...
  • 41'
    Мажбурий ўзгариш. "Сити": Сильва жароҳати боис ўйинни эрта якунлади. Унинг ўрнига Ихеаначо майдонга тушди.
  • 39'
    Каземиро ва Кроос кўп вақтни ҳимоядаги юмушларга сарфлашмоқда. Модрич эса жамоаси ҳужумларини ташкил этишда у қадар фаоллик кўрсата олмаяпти. "Реал"да ҳужумда креативлик етишмаяпти. "Сити"да эса ҳужумни якунлайдиган мард топилмаяпти. "Реал" ҳимоячилари ўша мардни кўринмаслигини таъминлашмоқда.
  • 37'
    Гарет Бэйлга нисбатан қоидани бузган Сильва огоҳлантирилди.
  • 35'
    Лукас Вазкезни қорнига Компани яхшигина зарба берди. Роналдунинг ўрнига тушган футболчига клуб шифокорлари тиббий ёрдам кўрсатишди.
  • 34'
    Бэйл жамоасини олдинга чорламоқчи бўлди. Унинг биринчи уринишини Компани тўхтатиб қолганди. Уэльслик футболчи иккинчи уринишда узоқдан зарба йўллади. Аммо зарба йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди...
  • 32'
    Рамос ва Пепе ҳимояда катта ҳажмдаги ишни бажаришмоқда. Навасга эса ҳозирча навбат келаётгани йўқ.
  • 31'
    Тўп "Реал"га тушди. Мадридликлар ўйинни совутиш мақсадида тўпни бир-бирларига узатиб ўтиришмоқчи эди. Аммо "Сити" яна тўпни рақибидан олиб қўйди ва олдинга ўтишга тараддуд кўрмоқда.
  • 29'
    Ўйин темпи борган сари ошиб бормоқда. "Сити" "Реал"га катта босим уюштирмоқда. Стадион эса мезбонлардан гол талаб қилмоқда. Бу босим қайсидир жамоани хато қилишга мажбурлайди....
  • 27'
    Пепе иккинчи қаватда яхши ўйнади ва хавфни бартараф этди. "Сити" босимни оширмоқда. "Реал" эса ҳимояда ҳозирча аниқ ўйнаяпти.
  • 26'
    Серхио Рамос энди Фернандиньони оёғини яхшигина босиб олди. Жарима зарбаси.
  • 25'
    Жарима зарбасидан сўнг Компани тўпга зарба бериш чоғида Каземирога нисбатан қоидани бузди.
  • 24'
    Пепе Де Брюйнени қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди ва сариқ карточка ишлаб олди. Бошқа чораси қолмаганди.
  • 23'
    Де Брюйненинг чиройли тўп оширишидан сўнг АГуэро жарима майдончасида тўпни қабул қила олмади. Навас ва Рамос хавфни бартараф этишди.
  • 21'
    Гарет Бэйл Клишининг эътиборсизлиги эвазига катта тезликда олдинга ўтиб кетди ва тўпни оширишда хато ўйнади. Бэйлдек футболчи бундай вазиятларда шошма-шошарликка йўл қўймаслиги керак...
  • 19'
    Марсело ҳозир бир пайтлар мен мактабда ўйнаб юрган кезларимда шеригимга узатадиган тўп узатишни амалга оширди. Аммо унинг бу тўп узатиши ўхшамади.
  • 17'
    Кевин Де Брюйне Пепедан катта тезликда ўтиб кетди ва уни Каземиро тўпга аниқ ташланиши орқали тўхтатиб қолишни уддалади. Де Брюйне собиқ жамоаси "бўрилар" учун ҳам бугун икки ҳисса куч билан ҳаракат қилса ажаб эмас.
  • 15'
    Роналду трибунада "Реал"га мухлислиқ қилмоқда. Билмаган одам Криштиану "Юнайтед" сафида ўйнайди ва у ҳозир ЕЧЛ ярим финалини кўриш учун "қўшни"ларнинг стадионига ташриф буюрган деб ўйлайди.
  • 14'
    Ҳозирча хавфли вазиятлар содир этилаётгани йўқ. Эҳтиёткорлик биринчи ўринда.
  • 13'
    Пеллегрини ҳақ бўлиб чиқди. "Сити" бу ўйинда биринчи рақам остида ҳаракат қилмоқда. Мануэль Пеллегрини айнан шу жиҳатга учрашувдан олдин эътибор қаратганди.
  • 11'
    "Сити" охирги беш дақиқада ўйин тизгинини ўз қўлига олишга эришди. "Реал" ҳозирча ўз жарима майдончаси атрофида тўпсиз ўйнашга мажбур.
  • 10'
    Зидан ўйинни анча жиддий қиёфада кузатиб бормоқда. Унинг режалари Роналдунинг жароҳати сабаб ўзгариб кетгани аниқ.
  • 9'
    "Сити"нинг ҳужуми. Наваснинг ўнг қанот орқали ташкил этган ҳужумини якунлайдиган футболчи топилмади.
  • 8'
    Сильва жамоаси учун бурчак зарбаси ишладим деб ҳисобламоқда. Ҳакам эса тўп унга қадар чизиқдан кесиб ўтди деб Сильванинг фикрига қўшилмади.
  • 7'
    Кейлор Навас илк бор ўйинга киришди. "Сити"нинг қанотдан уюштираётган ҳужумини Навас тўхтатиб қолди.
  • 5'
    "Сити" ташаббусни ўз қўлига олишга уринмоқда. Тўп назорати ҳозирча улар тарафига ўтган. Жамоа ҳужумга ўтишга у қадар шошилаётгани йўқ.
  • 4'
    Карим Бенземага қарши майдон марказида қўпол ўйнаган Отамендини Чақир оғзаки огоҳлантирди. Бензема катта тезликда олдинга ўтаётганда тўхтатилди...
  • 3'
    Тони Крооснинг бурчакдан ошириб берган тўпини "Сити" футболчилари бартараф этишди. "Реал" эса иккинчи темпда ҳужумни давом эттирмоқда.
  • 2'
    "Реал" ўйинни ҳужумкорлик билан бошлаяпти. Дастлабки бурчак зарбаси.
  • ЎЙИН СТАРТ ОЛДИ! Қани биз ҳам бошладик...
  • Даҳшат ўйин бўлишини сиз ва биз яхши биламиз. "Этиҳад" стадиони ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ярим финал учрашувига мезбонлик қилмоқда. Стадиондаги муҳит жуда ажойиб даражада.
  • Диққат қиламиз! Жамоалар ЕЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...
  • Роналдунинг йўқлиги "Реал" учун йўқотиш, "Сити"га эса ёқадиган хабар. Аммо бу дегани "Этиҳад"даги беллашувда "Сити"га осон бўлади дегани эмас. "Реал" ҳар қандай вазиятда ҳам ғалабани кўзлайдиган жамоа.
  • Таркиблар маълум! Кўриб турганингиздек, "Реал" етакчиси Роналду бугунги беллашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Криштиану жароҳати туфайли бугунги ўйин қайдномасидан ўрин олмаган.
  • "Манчестер Сити" - Харт, Санья, Компани, Отаменди, Клиши, Фернандо, Фернандиньо, Навас, Сильва, Де Брюйне, Агуэро.
  • "Реал" - Навас, Карвахаль, Пепе, Серхио Рамос, Марсело, Каземиро, Кроос, Модрич, Бэйл, Лукас Вазкез, Бензема.
  • Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Европа чемпионлар лигаси ярим финал доирасидаги дастлабки ўйин "Манчестер Сити" - "Реал" баҳсини ушбу саҳифада биргаликда кузатамиз.
Яндекс.Метрика