UZ

Сўнгги янгиликлар

13:105та гол урилган "Андижон" — ОКМК ўйини ёҳуд олмалиқликларнинг даҳшатли камбэкидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:50Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз  0 12:36"Атлетико" Альварес учун 47+12 млн фунт таклиф қилмоқда, "Ман Сити" 70+20 млн хоҳламоқда. Мадридликлар пессимистик кайфиятдалар  2 12:05Гвардиола Англия терма жамоасининг қизиқишини изоҳлади  0 11:37Галлахер Испания клубига ўтишга яқин  1 11:05Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:3, Каземиро "замах" га алданди  1 10:48FourFourTwo футбол тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рейтингини тузди   13 10:20«Бавария» ҳимоячисини «Манчестер Юнайтед»га сотишга рози бўлди  3 09:53«Барселона» ва «Реал Мадрид» АҚШдаги ўзаро учрашувидан қанча пул ишлаб олгани маълум  10 09:25Аббосбек Файзуллаев ЦСКА машғулотларига қайтди  3 09:15Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Сити" - "Челси" 4:2, Голларнинг учтасини Ҳолланд "михлади"  1 08:57Суперлига. Бугун «Металлург» «Локомотив»ни меҳмон қилади  7 08:50Ўртоқлик учрашуви. "Реал Мадрид" - "Барселона" 1:2, Арда Гюлернинг голи ҳисобга олинмади  2 08:28Туркия Суперкубоги. «Бешиктош» ва «Галатасарой» ортасидаги учрашувда дахшатли натижа қайд этилди  1 08:00«Ливерпуль» МЮни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Ман Сити» эса «Челси»га ҳеч қандай имконият қолдирмади  11

Международный

Аль-Аин

Данило Морено - 39', Мохамед Ахмед Исмаил - 90'

AFC. Лига чемпионов Азии. Группа D . 6-тур

03/05/2016, 21:30

0
:
2
Тугади

Насаф Карши

45'
90'
39'  Данило Морено
79'  Мохаммед Абдульрахман (Ибрахим Диаки)
90'  Мохамед Ахмед Исмаил
90'  Дуглас (Хелал Саид Хумайд)
90'  Данило Морено (Мохамед Фаузи)
36'  Sherzod Azamov (Islom Rashidkhanov)
69'  Saidulla Rakhmatov (Sharof Mukhiddinov)
81'  Erkin Baydullaev (Donier Narzullaev)
  • Учрашув якунланди! "Ал Айн" - "Насаф" 2:0.
  • 90+2'
    Данило Асприлла ўз қанотида тўп билан рақсга тушмоқда...
  • Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 90'
    Гол! Исмоил Аҳмад бурчак зарбасидан сўнг боши билан дарвозани ишғол этди - 2:0.
  • 85'
    Шерзод Аъзамов, Илҳом Шомуродов, Артур Геворкян сингари футболчиларнинг йўқлиги бу жуда катта йўқотиш. Лекин улар бўлган тақдирда ҳам "Насаф" ҳужумда нимадир қилишига ишониш қийин эди...
  • 83'
    "Насаф" жисмонан жуда чарчаб қолди. "Ал Айн" эса иккинчи голни киритишда жуда катта муаммоларга дуч келмоқда...
  • 80'
    "Насаф": Эркин Бойдуллаев ўрнига Дониёр Нарзуллаев майдонга тушди.
  • 79'
    "Ал Айн": Муҳаммад Абдулраҳмон ўз ўрнини Диакига бўшатиб берди.
  • 78'
    Майдонга "Ал Айн" сардори Иброҳим Диаки тушмоқда. Омар Абдулраҳмон эса Диаки ҳали майдонга тушмасидан олдин келиб унга сардорлик боғичини топшириб кетди. Қойил.
  • 76'
    Бобир! Пеле! Эээ бўларкан-у! Яша Пеле! Жарима майдончаси ичида тўпни ўзига қабул қилиб олди ва тўпни дарвозани узоқ бурчагига йўналтирди. Тўп дарвоза тўридан ўрин олмади, устунга тегиб қайтди...
  • 73'
    "Насаф" тўпни олдинга тепиб юбор кўрсатмаси асосида ўйнамоқда...
  • 71'
    "Насаф" чарчади, ҳимояда чарчади.
  • 69'
    "Ал Айн"нинг ҳужумлари бардавом... "Насаф" фақат ҳужумларни бартараф этиш билан чекланиб қолмоқда.
  • 68'
    "Насаф": Сайдулло Раҳматов ўрнига Шароф Муҳитдинов майдонга туширилди.
  • 67'
    "Ал Айн" дарвозабони чой ичиб ўтирса ҳам бўлаверади... Барибир унга ҳеч қандай иш топилаётгани йўқ...
  • 65'
    "Ал Аҳли" "Ал Жайиш" дарвозасига гол киритди.
  • 61'
    Данило Асприлла жуда фаол. Асприлла ўз қанотида Сайдулло Раҳматовни жуда чарқатиб қўйди...
  • 59'
    "Насаф" ҳимоячилари энди жонбозлик кўрсатиб рақиб ҳужумини бартараф этишни уддасидан чиқишди...
  • 55'
    "Насаф", олдинга ўтиш керак. Ҳужум керак...
  • 54'
    "Ал Айн" - Элдорбек Суюнов 1:0. Учрашувнинг 54-дақиқаси ўтиб бормоқда.
  • 52'
    Сайдулло Раҳматов қўпол ўйнагани учун ҳақли тарзда огоҳлантирилди.
  • 51'
    Элдорбек Суюнов тасанно! Қойил! Хавфли вазият! Яна "Ал Айн"нинг ҳужуми! Элдорбек Суюнов яна жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолмоқда. Кетма-кет икки бор Суюнов маҳорат кўрсатди! Яхши ҳам Суюнов бор экан, бўлмаса таблога қарашга ҳам уялиб қолардик...
  • 48'
    "Ал Айн" тўпни назорат қилмоқда.
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи бўлим тугади. Танаффус! Ҳозирча ҳисоб - 1:0.
  • 45'
    Бастос узоқ масофадан белгиланган жарима зарбасидан тўпни кучли тарзда дарвозага йўналтирди. Яна Элдорбек ўзини кўрсатди. Афсонавий Карлос услубидаги зарба исталган киперни қийнаб қўяди...
  • 45'
    Бастосдан мега-супер зарба! Элдорбек Суюновга баракалла! Жуда ноқулай тарзда ва уни устига жуда кучли келган зарбани бартараф этиб, жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди...
  • 44'
    Умуман ҳужум йўқ. Жамоа ўйин ташкил қилишда бу каби ночок кўринишида ким айбдор?
  • 43'
    "Насаф" ҳужум ташкил қилишни унутиб қўйганми? Нега қалтираяпти?
  • 41'
    Тўпни ўзида сақлай олишни билмайдиган жамоа гол ўтказиб юбориши аниқ эди. Элдорбек Суюнов ҳар сафар ҳам жамоасини голдан қутқариб қола олмайди... Шерзод Аъзамовнинг йўқлиги эса масалани янада оғирлаштирди.
  • 39'
    Гол! Асприлла Сайдулло Раҳматовдан жуда осонлик билан ўтиб кетди ва жарима майдончаси ичидан жуда кучли зарбаси билан ҳисобни очди - 1:0.
  • 38'
    "Ал Айн" ҳужум қилишдан, "Насаф" эса тўп йўқотишдан чарчамаяпти...
  • 36'
    Омар Абдулраҳмоннинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Элдорбек Суюнов қайтарди.
  • 35'
    Мажбурий ўзгариш. Шерзод Аъзамов ўрнига Ислом Рашидхонов майдонга тушди. "Насаф" учун катта йўқотиш бу. Энди Мақсуд Каримов ҳимояга, Рашидхонов эса майдон марказида ҳаракат қилади.
  • 34'
    Эҳҳҳҳ, Аъзамовнинг жароҳати жиддий шекилли...
  • 34'
    "Насаф" ҳимоя қўрғони етакчиси майдонга қайтди.
  • 33'
    Аъзамов жароҳат олган кўринади. Шерзод оқсоқланиб юриб майдон четига чиқиб кетди...
  • 32'
    Шерзод Аъзамов ҳимояда ишончли ўйнамоқда ва бир қатор рақиб томонидан содир этилаётган хавфларни бартараф этмоқда.
  • 30'
    "Насаф"нинг ҳужумини рақиб ҳимоячилари бартараф этишди. Дилшод Раҳматуллаев узоқдан зарба йўллаганди. Аммо тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди...
  • 29'
    Дарвозага берилган зарбалар - 6:0.
  • 26'
    Дуглас жарима майдончаси ичида Аъзамовга нисбатан қоидани бузиб тўпга зарба берди. Аммо мўлжалда адашди футболчи. Аъзамовга эса тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳакам бу вазиятда эса қоида бузилмади деб топди.
  • 25'
    Омар Абдулраҳмонни "Насаф" ҳимоячилари яна бўш қолдиришди. Жарима майдончаси олдидан тепилган тўп мўлжалдан бироз узоқ кетди...
  • 24'
    Тўп "Насаф"да турмаяпти. "Ал Айн" жамоаси тезда тўпни "аждарлар"дан олиб қўйиб, ҳужумга ўтишмоқда... Бу эса қаршиликларни шошилтириб қўймоқда.
  • 23'
    Элдорбек Суюнов!!! Омар Абдулраҳмоннинг қанотдан кириб бориб ерлатиб шеригига узатган тўпини Суюнов бартарф этиб юборди...
  • 22'
    Омар Абдулраҳмоннинг тўп узатмасидан сўнг Асприлла дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Зарбага аниқлик етишмади.
  • 21'
    Мақсуд Каримов тўпни жуда кўп йўқотмоқда. Майдон марказида Каримов ўзини қулай ҳис қилмаяпти.
  • 19'
    Хавфли вазият! Ли Мёнг Жу Асприллонинг рейдидан сўнг тўпни қабул қилиб олди жарима майдончаси ичидан зарба йўллади. Элдорбек Суюнов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди! Баракалла, Элдорбек!
  • 18'
    Ўйин темпи бироз пасайди. "Насаф" ўйин темпини туширган ҳолда тўп назоратини ўз қўлига олмоқчи. Аммо "Ал Айн" катта куч билан олдинга ўтмоқда.
  • 16'
    "Насаф" ҳужумга ўтишга қийналмоқда. "Ал Айн" майдон марказидаёқ рақибни қарши олмоқда.
  • 15'
    "Насаф" узун диагонал паслар орқали ҳужумга ўтишга интилмоқда.
  • 14'
    Эркин Бойдуллаев рақиб ҳужумини майдон марказида тўхтатиб қолди. Унга қарши эса қўполлик ишлатилди.
  • 12'
    Омар Абдулраҳмоннинг жуда нозик дид билан шеригига узатган тўпини Суюнов биринчи бўлиб эгаллаб олди. Акс ҳолда "Ал Айн" ҳисобни очиши мумкин эди...
  • 11'
    Баҳром Абдурахимов бурчак зарбасини жуда ноаниқ амалга оширди. Унинг ерлатиб узатиб берган тўпини ҳимоячилар ортиқча қийинчиликсиз бартараф этишди.
  • 10'
    "Насаф" барчак зарбасини амалга оширади. Баҳром Абдурахимов бурчак зарбаси ишлаб олди.
  • 9'
    "Насаф" тўп назоратини ўз қўлига олишга уринмоқда.
  • 8'
    "Насаф" ҳозирча тўпни ўзида тўлиқ ҳис эта олганича йўқ. "Ал Айн" босимни анча ошириб ўйнамоқда.
  • 7'
    Ли Мёнг Жунинг зарбасини Элдорбек Суюнов эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди.
  • 5'
    Ўйин тизгини тўлиқ "Ал Айн" қўлида. "Насаф"га хотиржамлик керак.
  • 4'
    Бугун Артур Геворкян жароҳати боис ўйинда иштирок эта олмайди. Шу боис қанотларда Бобир Абдахолиқов ва Баҳром Абдурахимов ўйнамоқда. Мақсуд Каримов эса таянч зонасида Эркин Бойдуллаевга кўмаклашади. Дилшод Раҳматуллаев эса ҳужумчи ортида. Азамат Алланиязов эса номинал ҳужумчи сифатида ўйнамоқда.
  • 3'
    Яна мезбонларнинг ҳужуми. Асприлло жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳужум узилиб қолди...
  • 1'
    Илк дақиқаданоқ "Ал Айн" жуда хавфли ҳужумни амалга оширди. Дугласнинг зарбасига аниқлик етишмади...
  • Ўйин бошланди! Олға, "Насаф"!
  • Жамоалар ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...
  • “Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 23.Шерзод Аъзамов, 5.Илдар Маматказин, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 20.Эркин Бойдуллаев (с), 18.Баҳром Абдураҳимов, 21.Азамат Алланиёзов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45. Бобур Абдухолиқов. Захира: 35.Санжар Қувватов, 14.Шароф Муҳитдинов, 27.Ислом Рашидхонов, 16.Дилшод Хушбаков, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.
  • “Ал-Айн”: 17. Холид Ийсо, 5. Исмоил Ахмад, 6. Флипп Бастос, 9. Дянфрес Дуглас, 10. Умар Абдулраҳмон (с), 16.Муҳаммад Алрақи, 19. Муҳанад Салим, 23. Муҳаммад Ахмад Ғариб, 29. Ли Мюнг Жи, 50. Муҳаммад Фаёз, 70. Данило Асприлло. Захира: 75.Хамад Алмансури, 8.Рашид Ийсо, 11. Саид Алхотири, 18.Иброҳим Диаки, 20. Ҳилол Саид, 77. Муҳаммад Фавзи.
  • ОЧЛ 6-тури доирасидаги "Ал Айн" - "Насаф" учрашуви матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика