UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  0 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  1 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  1 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  7 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0

Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди" Янгиликлар

Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"

Бугун Пролига 16-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Олимпик Мобиуз" (3:2) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан сўнг "Олимпик Мобиуз" ёрдамчи мураббийи Махсуджон Зокиров матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Авваламбор "ФарДУ" жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Биз ҳам ғалаба учун майдонга тушгандик, аммо омад юз ўгирди. Ўз хатоимиз туфайли голлар ўтказиб юбордик.

- Рустамбек Фомин бугун анча орқароқда ўйнади?

- Рустамбек бизда таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилади. Унга бугун ҳимояга кўпроқ ёрдам бериш вазифаси топширилганди. У қўлдан келганча вазифани бажаришга ҳаракат қилди, лекин таркибимиздаги ҳамма ҳам ўз ишини яхши бажаргани йўқ. Хатолар жуда кўп бўлди. Энди бу хатоларни тўғрилаш устида иш олиб борамиз.

- Йил бошида жамоа олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганди?

- Ҳар бир ўйинда ютуқ учун майдонга чиқамиз. Гарчи ютқазган бўлсак-да, бу мақсаддан қайтмаймиз ва ҳаракат қилишда давом этамиз. Ҳали ҳаммаси тугагани йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика