UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  1 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  6 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  3 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  11 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  3 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  18 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  4 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  8 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  15 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  13

Узбекистон

Бунёдкор

Отабек Шукуров - 30'

Олий лига. 17-тур

11/08/2017, 19:30

0
:
1
Тугади

ОКМК

45'
90'
30'  Отабек Шукуров
79'  Достонбек Ҳамдамов (Хуршид Ғиёсов)
84'  Нурилло Тўхтасинов (Сардор Собирхўжаев)
89'  Отабек Шукуров
90'  Шоҳруҳ Гадоев (Вадим Чемиртан)
38'  Ғуломҳайдар Ғуломов (Зафар Полвонов)
65'  Хуршидбек Мухторов (Лутфулла Тўраев)
76'  Шота Григалашвили (Виктор Клишин)
  • "Бунёдкор" "Олмалиқ"нинг 12 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.
  • Ўйин тугади.
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 89'
    Отабек Шукуров огоҳлантирилди.
  • 87'
    "Бунёдкор" хотиржам ўйинни назорат қилмоқда.
  • 84'
    "Бунёдкор"да ўзгариш. Нурулло Тўхтасинов ўрнига Сардор Собирхўжаев майдонга тушди.
  • 81'
    Камол Мурзоевда яхши вазият юзага келганди. Мурзоев рақиб ҳимоячиларидан илдамроқ ҳаракат қилиб дарвозага зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
  • 79'
    "Бунёдкор"да дастлабки ўзгариш руй берди. Достонбек Ҳамдамов ўрнига Хуршид Ғиёсов майдонга чиқди.
  • 76'
    "Олмалиқ" таркибида охирги ўзгариш. Шота Григалашвили ўрнига Виктор Клишин майдонга тушди.
  • 74'
    "Олмалиқ" босимни оширмоқда.
  • 71'
    Лутфулла Тўраев майдонга тушганидан кейин меҳмонларнинг ҳужумлари айнан Тўраев орқали ривожлантирилмоқда.
  • 67'
    "Бунёдкор" иккинчи голни уришга, "Олмалиқ" эса ҳисобни тенглаштиришга уринмоқда.
  • 65'
    "Олмалиқ"да ўзгариш. Хуршид Мухторов ўрнига Лутфулла Тўраев майдонга тушди.
  • 63'
    Шукуровнинг тепган тўпини Акбар Тўраев ушлаб олди.
  • 62'
    "Бунёдкор" хавфли нуқтадан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.
  • 61'
    Отабек Шукуров ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Том маънода Шукуров "Бунёдкор"нинг ҳақиқий етакчисига айланмоқда.
  • 59'
    Энди эса ишга Суҳроб Султонов киришди. Камол Мурзоевнинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин "Бунёдкор" дарвозабони тўпни қайтариб юборди.
  • 58'
    Акбар Тўраев жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Нурматовнинг бош билан берган зарбасини Тўраев мохирлик билан бартараф этди.
  • 56'
    Акбар Тўраев тўпга чиқиб келди ва уни узатишда хатога йўл қўйди. Аммо Ҳамдамов майдон марказидан бўш қолган дарвозани нишонга олиш ўрнига тўпни жамоадошига узатди. Натижада қулай имконият кўкка совурилди.
  • 54'
    Шукуровнинг ажойиб пасини Ҳамдамов голга айлантира олмади. "Бунёдкор" таблодаги ҳисобни яна биттига ошириш имкониятига эга бўлганди.
  • 52'
    Гадоевни жарима майдончасига ошириб берган тўпига "қалдирғочлар"дан ҳеч ким етиб келолмади. Натижада мезбонларнинг ҳужуми бесамар кетди.
  • 51'
    "Олмалиқ" аввалига жарима зарбасини, энди эса бурчак тўпини амалга оширди. Аммо бу стандарт вазиятлари ҳозирча наф келтиргани йўқ.
  • 49'
    "Олмалиқ" иккинчи бўлимга анча чанқоқ тарзда чиқиб келди. Жамоа бор эътиборини ҳужумга қаратмоқда. Аммо ҳозирча "Бунёдкор"ни ҳимоясини ёриб ўтишга эришишгани йўқ.
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди!
  • ТАНАФФУС! Жамоалар 15 дақиқалик ҳордиқдан сўнг майдонга қайтишади.
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 44'
    "Олмалиқ"да яхши имконият юзага келганди. Жарима зарбасидан кейин Касминин боши билан дарвозани ишғол этишга яқин келганди. Аммо унинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
  • 42'
    "Олмалиқ" танаффусга қадар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилмоқда.
  • Ўзгаришдан сўнг Полвонов ҳужумга ўтди, Норбеков эса қанотдан жой олди. Кумиков 4-4-2 тактик схемасидан фойдаланишда давом этади.
  • 38'
    Кумиков футболчиси Ғуломҳайдар Гулямовнинг ўйинидан кўнгли тўлмагани учун биринси бўлимдаёқ ўзгариш қилишга қарор қилди. Гулямовнинг ўрнига ҳужумчи Зафар Полвонов майдонга тушди.
  • 37'
    "Бунёдкор"нинг тезкор ҳужуми чиройли чиқди. Шукуров ажойиб пас билан Ҳамдамовни яхши вазиятга чиқарди. Аммо Достон якуний зарбани беришда ноаниқ ҳаракат қилди.
  • 35'
    Нурулло Тўхтасиновнинг узоқдан тепган зарбасига аниқлик етишмаяпти.
  • 32'
    Киритилган голдан кейин ҳам "Бунёдкор" хотиржамлик билан ўйинни назорат қилмоқда. "Олмалиқ" эса рақибга нисбатан прессинг қўллашга ҳаракат қилмоқда.
  • 30'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Отабек Шукуров! "Бунёдкор"нинг чап қанотдан ташкиллаштирган ҳужуми гол билан якунланди. Акром Комиловнинг узатган тўпини Гадоев яна қулайроқ тарзда жамоадошига оширди ва бўш қолган Шукуров бу вазиятдан унумли фойдаланди - 1:0.
  • 27'
    Отабек Шукуров анча яхши ўйнамоқда. Майдон марказида етакчилик хусусиятини намойиш этишга интилаётган Шукуров ҳозир яхши ҳаракат қилди ва узоқдан зарба йўллади. Отабек Шукуровнинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
  • 25'
    "Олмалиқ" жарима зарбасини амалга оширди. Шотанинг ошириб берган тўпига Бердимуродов боши билан зарба берди. Ноаниқ.
  • 24'
    Суҳроб Султонов тўпга чиқишда яхши ўйнади ва хавфни бартараф этди.
  • 21'
    Шота Григалашвилининг хатосидан кейин "Бунёдкор" тезкор ҳужумга ўтди. Нурматовнинг зарбаси дарвозага аниқ бормади. Акс ҳолда ўйинда ҳисоб очилиши мумкин эди.
  • 19'
    "Бунёдкор"нинг ҳужуми марказдан ўнг қанотга кўчди ва ҳужум ривожлантирилди. Ҳамдамовнинг ошириб берган тўпига бош билан зарба берган Комиловнинг режаси амалга ошмади.
  • 17'
    Тўп назорати асосан "Бунёдкор"да. "Олмалиқ" эса узун паслар орқали тезкор ҳужумга ўтиб кетишга ҳаракат қилмоқда.
  • 15'
    Шоҳназар Норбеков ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани учун "Олмалиқ"нинг хавфли ҳужуми узилиб қолди.
  • 13'
    Ўйиннинг ички динамикаси юқори. Майдонда асосан кураш кечмоқда.
  • 11'
    Камол Мурзоев ҳужум пайтида рақибга нисбатан қоидани бузди.
  • 10'
    Нурулло Тўхтасинов ва Раҳматилло Бердимуродов жуда кескин курашда ўзаро тўқнашиб кетишди. Ҳаммаси жойида.
  • "Бунёдкор" сафида дарвозабон Суҳроб Султонов бугун дебют ўйинини ўтказмоқда. "Олмалиқ" дарвозабони Акбар Тўраев эса ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйнамоқда.
  • 6'
    Уҳҳҳҳҳ! Акбар Тўраевдан ажойиб сейв! Отабек Шукуровнинг жарима майдончаси олдидан тепган кучли зарбасидан кейин Тўраев жамоасини голдан сақлаб қолди.
  • 5'
    Шукуровни майдон марказида тўп йўқотишидан сўнг "Олмалиқ" ҳужумга ўтди. Камол Мурзоев узатиб берилган тўпга бироз кеч қолди. Акс ҳолда "Олмалиқ"да яхши имконият бўлиши мумкин эди.
  • 3'
    Шоҳруҳ Гадоев узоқ масофадан рақиб дарвозабони хушёрлигини текшириб кўрди. Акбар Тўраев ўз ўрнида.
  • Ўйин бошланди! Учрашувни "Олмалиқ" жамоаси футболчилари майдон марказидан бошлаб беришди. Демак кузатамиз...
  • Ўйин бошланиши олдидан "Пахтакор-79" хотирасига сукут сақланди...
  • Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашуви нурсиз дуранг билан якунланганди.
  • Ўйин соат 19:30да бошланади.
  • Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Абдувоҳидов (Қарши) Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент). ПФЛ вакили: Ф. Магаметов.
  • "Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов, 3.Исломжон Қобилов, 4.Акром Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов, 9.Шаҳзод Нурматов, 17.Достон Ҳамдамов, 19.Нурулло Тўхтасинов, 21.Дилшод Аҳмадалиев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 29.Отабек Шукуров.
  • "Олмалиқ": 45.Акбар Тўраев, 8.Шота Григалашвили, 10.Шоҳназар Норбеков, 17.Камол Мурзоев, 18.Шавкат Муллажонов, 19.Ислом Иномов (с), 21.Ғуломҳайдар Гулямов, 55.Раҳматилло Бердимуродов, 88.Игорь Йелич, 90.Владислав Касминин, 94.Ҳуршид Мухторов.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Бугун Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Олмалиқ" учрашувидан матнли онлайн трансляцияни амалга оширамиз. Демак учрашувни биз билан бирга кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика