UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03“Қизилқум” – “Шўртан”: ўзаро ўйинлар  0 11:55МЮ Маркиньос учун 70 млн евро, «Барселона» 45 млн таклиф қилди  2 11:37ВИДЕО. "Пахтакор" "Обод"га 4та, Сергеев иккита гол урди  5 11:21Криштиану Роналду: "Янги Зеландия билан ўйин тақдирини 45 дақиқада ҳал қилдик"  3 10:56"Атлетико" Диего Костани сотиб оладими?  2 10:42Бугун футбол. "Насаф" - "Навбаҳор"  7 10:21КК-2017. Португалиялик футболчи ярим финалда майдонга тушмаслиги мумкин  2 10:10Olamsport: Бугун Никита ЖЧда жанг қилади, Сабина финалда ўйнайди ва бошқа хабарлар  0 10:00Олий лига. Бугун 15-турнинг 7та учрашуви бўлиб ўтади  29 09:41Ренату Саншеш "Бавария"дан кетмоқчи эмас  7 09:22«Бавария» Карраско учун 50 млн евро таклиф қилмоқчи  2 09:13Федор Емельяненко Митрионга қарши жанг қилди  1 09:05«Арсенал» Мбаппени сотиб оломаса МЮ ҳужумчисига эътибор қаратади  1 08:45«Челси» Алекс Сандрони олиш учун Аспиликуэтани қурбон қилишга тайёр  4 08:25Хитойда ўйнаётган футболчи: «Менда «Барселона»дан таклиф бор»  2

Узбекистон

Пахтакор

Аднан Ораховац - 34'

Олий лига. 7-тур

21/04/2017, 18:00

2
:
1
Тугади

Локомотив

Марат Бикмаев - 25', Марат Бикмаев - 79'

45'
90'
18'  Владимир Козак
34'  Аднан Ораховац
42'  Даврон Ҳошимов
68'  Владимир Козак (Жамшид Искандаров)
77'  Камолиддин Тожиев
85'  Камолиддин Тожиев
86'  Жасур Ҳакимов (Шоҳрух Маҳмудҳожиев)
90'  Александр Лобанов
90'  Александр Лобанов
25'  Марат Бикмаев
27'  Марат Бикмаев
60'  Салим Мустафоев (Бобурбек Юлдашев)
62'  Кахи Махарадзе
70'  Мурод Бобожонов (Диёр Туропов)
79'  Марат Бикмаев
84'  Марат Бикмаев (Қувондик Рўзиев)
90'  Муҳаммад Коне
  • 90+4'
    ЎЙИН ТУГАДИ. "Пахтакор" - "Локомотив" 1:2
  • 90+3'
    Майдонга иккинчи дарвозабон Ҳожиакбар Жўраев тушди
  • 90'
    ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Лобанов жаҳл билан тўпни тепгани учун иккинчи сариқ ва қизил карточка олиб майдонни тарк этди
  • 90'
    Хавфли вазият! Бурчакдан узатилган тўпни рақиб жарима майдонига кириб борган Лобанов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!
  • 90'
    Лобанов ва Конега сариқ карточка
  • 88'
    ЗАРБА! Икром Алибоев майдон марказидан кучли зарба берди, Лобанов олдинга чиқиб кетганди, бироқ зарба ноаниқ кетди!
  • 86'
    Ўзгариш. Жасур Ҳакимов ўрнига Шохрух Маҳмудҳожиев тушди
  • 85'
    Камолиддин Тожиев қизил карточка олиб майдонни тарк этди
  • 84'
    Ўзгариш. Марат Бикмаев ўрнига Қувондиқ Рўзиев тушди
  • 79'
    Чап қанотдан Икром Алибоев тўпни ҳаволатиб узатди, Махарадзе боши билан зарба берди, тўпни Лобанов қайтарди, қайтган тўпни Бикмаев дарвозага йўллади - 1:2.
  • 79'
    ГОООООООООООООООЛ! МАРАТ БИКМАЕВ! 1:2
  • 77'
    ЗАРБАААА! Икром Алибоевнинг кучли зарбасини Лобанов қайтарди!
  • 77'
    "Локомотив"да жарима тўпи
  • 75'
    ЗАРБА! Ораховацнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди!
  • 74'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯТ! Жасур Ҳакимов шериклари узатган тўпга ета олмади! Қандай вазият!
  • 72'
    ЗАРБА!!! Шерзод Каримовнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди!
  • 70'
    Ўзгариш. Бобожонов ўрнига Диёр Туропов тушди
  • 68'
    Ўзгариш. Владимир Козак ўрнига Жамшид Искандеров тушди
  • 65'
    Учрашув шиддатли тарзда давом этмоқда
  • 62'
    Махарадзе огоҳлантирилди
  • 60'
    Ўзгариш. Салим Мустафоев ўрнига Бобур Йўлдошев тушди
  • 56'
    ЗАРБААААААА! Шерзод Каримовнинг кучли зарбасини Нестеров қайтарди!
  • 53'
    ЗАРБА! Зотеев жарима майдони ёнидан чап оёқда кучли зарба берди, ноаниқ
  • 53'
    ЗАРБА! Азим Аҳмедовнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди
  • 52'
    Хавфли вазият! Жасур Ҳакимов жарима майдони ичида зарба бера олмади, акс ҳолда...
  • 50'
    "Пахтакор" жарима тўпига эга бўлди, тўп жарима майдонига узатилди, бироқ ҳимоячилар хавфни қайтаришди
  • 47'
    ЗАРБА! Шерзод Каримовнинг зарбаси кучсиз чиқди, Нестеров ўз ўрнида
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи тайм тугади. Танаффус! Ҳозирча ҳисоб 1:1.
  • 44'
    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
  • Даврон Ҳошимов ушбу мавсумда бугунги сариқ карточкани қўшиб ҳисоблаганда тўртинчи марта огоҳлантирилди. Даврон Ҳошимов кейинги ўйинни ўтказиб юборади.
  • 42'
    Даврон Ҳошимов Икром Алибоевга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка ишлаб олди.
  • 40'
    Бикмаевнинг жаримадан тепган зарбасини Лобанов ушлаб олди.
  • 39'
    Марат Бикмаевга нисбатан қоида бузилди. "Локо" жарима тўпини амалга оширади.
  • 37'
    Азим Аҳмедовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
  • 36'
    "Локомотив" ўйин тизгинини қўлдан чиқарди. "Пахтакор" эса фаоллашди.
  • 35'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АДНАН ОРАХОВАЦ! Жаримадан Козак тўпни оширди. Жасур Ҳакимов тўп учун курашда рақибдан устун келди. Аднан Ораховац эса пала-партишликдан унумли фойдаланди ва тўпни дарвозага йўллаб, учрашувдаги мувозанатни тиклади - 1:1.
  • 32'
    "Локомотив"нинг ўнг қанот орқали уюштирган ҳужуми хавфли чиқди. Жарима майдончаси ичидан Коненинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
  • 29'
    "Пахтакор" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Таблодаги ҳисоб уларни қониқтирмайди. Лекин жамоанинг олдинги чизиқдаги ишлари юришмаяпти. Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғи вакиллари ўртасида боғлиқлик йўқ.
  • 27'
    Марат Бикмаев аут отилишида рақиб футболчисига ҳалақит бергани учун огоҳлантирилди.
  • 26'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Марат Бикмаев эса Андреев сингари "нуқта"дан адашмади. Учрашувда ҳисоб очилди.
  • 25'
    Мурод Бобожоновга нисбатан энди Ораховац жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди. Пенальти.
  • 23'
    Ўйин темпи ўртача.
  • 20'
    "Локомотив" футболчилари "Пахтакор" жарима майдончаси олдида кўриниш беришмаганига ҳам анча бўп қолди...
  • 18'
    Владимир Козак кўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
  • 15'
    "Пахтакор" ўйин тизгинини қўлга олмоқда. Навбатдаги ҳужум хавфли кўриниш олди. Козакнинг тўп оширишидан кейин Каримов дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлди. Шерзод Каримовнинг ҳаводан келган тўпга тўхтатмасдан берган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
  • 14'
    "Пахтакор" эътиборни ҳужумга қаратишга интилмоқда. Азим Аҳмедов узоқдан Нестеров дарвозасига хавф солмоқчи бўлди. Аҳмедовнинг зарбасини Игнатий ушлаб олди.
  • 11'
    "Локомотив" яна хотиржамлик билан ўйинни назорат қилмоқда. Ҳозирча дарвозалар олдида хавфли вазиятлар юзага келмаяпти.
  • "Пахтакор" пенальтини кўкка совурмоқда. Станислав Андреев "нуқта"дан адашди.
  • 9'
    Коне жарима майдончаси ичида Жасур Ҳакимовга нисбатан қўпол ўйнади. Пенальти!
  • 8'
    Марат Бикмаев ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилди ва тўпни жарима майдончасига оширди. Мурод Бобожонов қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади.
  • 7'
    Ислом Тўхтахўжаев узоқдан зарба йўлламоқчи бўлди. Аммо унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар туғаноқ бўлишди.
  • 6'
    "Локомотив" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.
  • 5'
    "Локомотив"нинг ҳужуми чап қанотдан ривожланаётган бир пайтда Зотеев бурчак зарбаси ишлаб олди.
  • 3'
    Тўп назорати "Локомотив"да. Меҳмонлар позицион ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишмоқда. "Пахтакор" эса ҳозирча ҳимояланмоқда...
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...
  • Турнинг марказий учрашувига бўлган қизиқиш жуда паст. Трибуналар деярли бўм-бўш...
  • Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент) Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент)
  • "Локомотив": Игнатий Нестеров, Олег Зотеев, Ислом Тўхтахўжаев, Муҳаммад Коне, Салим Мустафоев, Кахи Махарадзе, Тимур Кападзе (с), Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Марат Бикмаев, Мурод Бобожонов
  • "Пахтакор": Александр Лобанов (с), Владимир Козак, Аднан Ораховац, Юрица Булят, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Акбар Исматуллаев, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Шерзод Каримов, Жасур Ҳакимов
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган марказий тўқнашув: "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли онлайн тарзда кузатиб боришингиз мумкин.

Энг яхшилар

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг трансфер нархи қанча? (тўлиқ рўйхат) Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг трансфер нархи қанча? (тўлиқ рўйхат)
Айни дамда дунёнинг кўплаб мамлакатларида трансфер ойнаси очиқ ва...  106
МТЖнинг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга тайёргарлик дастури тасдиқланди МТЖнинг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга тайёргарлик дастури тасдиқланди
Бош мураббий Самвел Бабаян раҳбарлик қилган йиғилишда Ўзбекистон...  96
Олий лига. 15-тур. "Обод" - "Пахтакор" 1:4 Олий лига. 15-тур. "Обод" - "Пахтакор" 1:4
Бугун олий лиганинг 15-туридан ўрин олган дастлабки учрашув...  66
Эшитдик-да! "Пахтакор"га Голландиядан футболчи келади Эшитдик-да! "Пахтакор"га Голландиядан футболчи келади
"Пахтакор" клуби иккинчи даврада ўз таркибини сезиларли...  61
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг