UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  14 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  6 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  25 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  98

Международный

Россия

Денис Глушаков - 80'

Чемпионат Европы. Группа B .

15/06/2016, 19:00

2
:
1
Тугади

Словакия

Владимир Вайсс - 32', Марек Гамшик - 45'

Стадион: 38989 томошабин

Бош ҳакам: Дамир Скомина

45'
90'
46'  Роман Нойштедтер (Денис Глушаков)
46'  Александр Головин (Павел Мамаев)
75'  Александр Кокорин (Роман Широков)
80'  Денис Глушаков
80'  Олег Шатов
32'  Владимир Вайсс
32'  Марек Гамшик
45'  Марек Гамшик
45'  Владимир Вайсс
46'  Ян Дурица
67'  Ондрей Дуда (Адам Немец)
72'  Владимир Вайсс (Душан Свенто)
80'  Роберт Мак (Михал Дюриш)
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Россия - Словакия 1:2
  • 90+2'
    Шкртел ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди. Россия терма жамоаси учун сўнгги имкониятлардан бири
  • 90'
    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшилди
  • 89'
    ДЗЮБААА!! Артём қаршисидаги барча футболчиларини "замах"да тиз чўктирди, аммо у берган зарба футболчига тегиб қайтди.
  • 85'
    Россия терма жамоасининг барча футболчилари ҳужумга ўтмоқда, Словакия эса бир амаллаб тўпни қайтариб юборяпти. Яна гол бўлармикан?
  • 81'
    ГОЛЛЛ! ГЛУШАКОООВВ!!! Ҳисоб қисқарди, россияликлар ўйинни қутқариши мумкин!
  • 78'
    Россия "ҳамма ҳужумга" такикасида ўйнаяпти, Словакия терма жамоаси эса "автобус"да.
  • 76'
    Стандартдан узатилган тўп словакиялик футболчилар томонидан қайтариб юборилди
  • 75'
    Кокорин ўрнига Широков майдонга тушди
  • 75'
    Смоловни йиқитишди. Дамир Скомина хуштагини чалди ва Россияда яна имконият
  • 72'
    Вайсс ўрнига Душан Свенто майдонга тушди
  • 71'
    Словакия терма жамоси футболчилари ўйин темпини сусайтиришмоқда
  • 67'
    Дуда ўрнига Адам Немец майдонга тушди
  • 66'
    Дарвоза томон берилган аниқ зарбалар: Россия 1:3 Словакия. Голлар: Россия 0:2 Словакия
  • 63'
    Россияликларнинг комбинацияси рақиб жарима майдончасига киришга имкон берди, аммо ҳаволатиб етакзиб берилган тўпни словакиялик ҳимоячи майдондан чиқариб юборди
  • 61'
    Россия терма жамоасининг ишлари ўхшамаяпти. Улар тўпни рақиб майдонига олиб ўтишмоқда ва шу заҳоти ундан айрилишяпти
  • 54'
    Мак Вайссдан тўпни қабул қилиб олди ва дарвоза чап оёғида дарвозага зарба берди. Акинфеевдан сейв. Словакияликларнинг бурчак зарбаси эса тўпни олдириш билан якунланди
  • 52'
    Россия терма жамоасининг ҳужумдаги ишлари ўхшамаяпти. Словкияликлар бор эътиборини ҳимояга қаратган
  • 46'
    Ян Дюрица иккинчи бўлим бошланиши билан сариқ карточка ишлаб олди! Жабрланувчи ролида Артём Дзюба
  • ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!
  • 45'
    ГАМШИИИККККК!!!!!!!! ФАНТАСТИКА!!!!! Марек бурчакдан ўйналган тўпни қабул қилди ва бир футболчини "замах"да алдаб, дарвозанинг узоқ бурчагига зарба берди. Тўп узоқдаги устунга тегиб дарвозага кириб кетди
  • 42'
    Марек Гамшик майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва тезда ҳужумга ўтди. Гамшик ҳимоя марказидаги икки ҳимоячидан ўнгроққа қочиб, дарвозага зарба берди, аммо жуда ноаниқ
  • 41'
    Россия терма жамоаси кўпчилик бўлиб олиднга ўтмоқда, аммо словакияликлар ҳозирча ҳимояда рақибга зарба бериш учун имконият бермаяпти
  • 37'
    Нойштедернинг оширмалари ўз манзилига етиб бормаяпти ва бу рақиб жамоанинг қарши ҳужумига олиб келяпти
  • 32'
    ВАЙСССС! Владимир Вайссдан мастер класс! Владимир жарима майдончаси ичида бир ҳаракат билан икки ҳимоячини ортда қолдирди ва дарвозанинг узоқ бурчагига зарба бериб учрашувда ҳисобни очди.
  • 30'
    Россияликлар ажойиб комбинация ташкил қилишди, аммо сўнгги оширма ўз манзилига етиб бормади ва Словакия учун хавф ўз-ўзидан йўқолди
  • 28'
    Дзюба майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйди ва тўпни очилиб бораётган Смоловга оширди. Фёдор жарима майдончаси ичига кирмай зарба берди, аммо тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди
  • 26'
    Россия терма жамоаси футболчилари аста-секинлик билан ўйиндаги устунликни ўз томонига оғдиришмоқда. Кетма-кет уюштирилаётган ҳужумлардан буни билиб олиш қийин эмас
  • 23'
    Смольников ўз қанотидан тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, Дзюба бош билан дарвозага кучсиз зарба берди. Словакия терма жамоаси ҳимоячиси ва дарвозабони хавфни бартараф этишда бир-бирини тушунмай қолишди, аммо ҳаммаси бахтли якун топди. Гол йўқ, учрашув давом этмоқда
  • 20'
    Дзюба рақиб жарима майдончаси ичида икки футболчидан қочишга уринди ва йиқитилди, аммо ҳакам пенальти эмас, бурчакни кўрсатди. Бурчак зарбаси ҳам бефойда якун топди
  • 18'
    Фёдор Смолов тўпни ўзига тўғирлаб олди ва дарвоза томон зарба берди, аммо жуда ноаниқ. Унинг икки ёнида жамоадошлари тўп сўраб турган эди
  • 17'
    Сергей Игнашевич Россия терма жамоаси сафида 10 000 дақиқа ўйнаган илк футболчига айланди
  • 15'
    Смольников ўз қанотида жарима зарбаси ишлаб олди. Вайсс айбдор
  • 12'
    Словакияликлар гол уриш учун ажойиб имкониятга эга бўлишди. 30 метрдан дарвоза томон берилган зарба йўналиши ноаниқ бўлди. Жонли деворни олиб қўйса ҳам бўлар экан
  • 10'
    Марек Гамшик рақиб жарима майдончасининг ўнг тарафида бир ҳаракат билан тўпни қабул қилди, иккинчиси билан эса дарвозага чап оёғи билан зарба берди. Жуда хавфли зарба, аммо бир неча сантиметрга ноаниқ
  • 6'
    Словкияликлар ҳужумга ўтишди. Дюрица марказда икки рақибини алдаб тўпни Гамшикка оширди, аммо Россия терма жамоаси футболчиси тўпни илиб кетди
  • 5'
    Ҳозирча иккала жамоа бир-бирини ўрганмоқда. 5 дақиқа ичида голга тортадиган вазиятлар содир бўлгани йўқ
  • 1'
    Бугун Россия терма жамоаси тўқ қизил рангли, словакияликлар эса оқ рангли формаларда ҳаракат қилади!
  • Ҳакам хуштагини чалди ва ўйин бошланди!
  • Россия мадҳияси...
  • Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари ва сайтимиз ўқувчилари! Бир неча сониялардан сўнг Словакия - Россия учрашуви бошланади. Айни дамда Словакия мадҳияси янграмоқда
  • Россия - Акинфеев, Смольников, В.Березуцкий, Игнашевич, Шенников, Головин, Нойштедтер, Кокорин, Шатов, Смолов, Дзюба.
  • Словакия - Козачик, Пекарик, Шкртел, Дюрица, Губочан, Куцка, Печовски, Гамшик, Мак, Дуда, Вайсс.
Яндекс.Метрика