UZ

Сўнгги янгиликлар

16:46Расман: Қувондиқ Рўзиев - "Нефтчи" футболчиси!  0 16:36Питер Одемвингие 2019 йил "Бунёдкор"га ўтиши мумкин эди  2 16:25Here we go! Мейсон Гринвуд - "Марсель" футболчиси!  4 16:04Про лига аъзоси "Дўстлик" назорат баҳсида Тожикистон клубини мағлуб этди  0 15:37"Сурхон" назорат баҳсида Тожикистон клубини мағлуб этди  6 15:16"Реал"дан навбатдаги юриш! Мадридликлар "Ливерпуль"дан Александер-Арнолдни олиб келишмоқчи  2 14:36Тезкор! "Реал"га ўтишни хоҳлаган футболчи МЮ билан шартнома тузади, у бугун Англияга учади  12 13:50Осимхен Саудияга боришни хоҳламади, у ПСЖга ўтмоқчи  1 13:21"Бунёдкор"да янги мураббий иш бошлади   3 13:03Transfermarkt: "Андижон" янги легионер билан йил охиригача шартнома тузди  3 12:43Англия ФА кутилмаган юриш қилмоқчи, Гвардиола инглизларни бошқариши мумкин  5 12:15Тьерри Анри, Маскерано, Кападзе... Олимпия ўйинларида ишлайдиган мураббийлар  5 11:54Расман: "Навбаҳор" Асадбек Собиржонов билан шартномани бекор қилди  6 11:27"Барселона"да мавсум бошланмай туриб иккинчи йўқотиш  5 10:56«Бухоро» Тожикистонда йиғин ўтказмоқда. Йиғинда «Андижон» ва «Локомотив» футболчилари ҳам бор  6

Международный

Уэльс

Гарет Бэйл - 10', Хэл Робсон-Кану - 81'

Чемпионат Европы. Группа B .

11/06/2016, 21:00

1
:
2
Тугади

Словакия

Ондрей Дуда - 61'

Стадион: Matmut Atlantique, 37831 томошабин

Бош ҳакам: Свейн Оддвар Моен

45'
90'
10'  Гарет Бэйл
69'  Дэвид Эдвардс (Джо Ледли)
71'  Джонатан Уильямс (Хэл Робсон-Кану)
81'  Хэл Робсон-Кану
81'  Аарон Рэмзи
88'  Аарон Рэмзи (Эшли Ричардс)
31'  Патрик Грошовски
59'  Михал Дюриш (Адам Немец)
60'  Патрик Грошовски (Ондрей Дуда)
61'  Ондрей Дуда
61'  Роберт Мак
78'  Роберт Мак
80'  Владимир Вайсс
83'  Юрай Куцка
83'  Владимир Вайсс (Мирослав Стох)
90'  Мартин Шкртел
  • Шу фурсатда биз ҳам сизлар билан хайрлашамиз. Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча деб қоламиз. Омад сиз ва бизни асло тарк этмасин!
  • Ҳа, чиндан ҳам, дарвозабон эркин зарба билан тўпни ўйинга киритди ва ҳакам финал ҳуштагини чалди. Уэльс - Словакия 2:1
  • 4-қўшиб берилган дақиқада Немецда вазият юзага келаётганди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. Шу билан тамом шекил
  • Дэнни Уорд эса ҳеч қаерга шошмаяпти
  • Охирги ҳаракатлар, сўнгги умидлар. Словакия мағлубиятни тан олгиси келмаяпти
  • Асаблар дош бермаганда, дейди буни отини. Шкртелга сариқ карточка кўрсатилди
  • 90'
    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди!
  • 88'
    Уэльс фақат қарши ҳужумда ўйнамоқда. Словакия эса 7-8 кишидан иборат ҳимоя қўрғонини ёриб ўта олмаяпти
  • 85'
    Немец! Словак боши билан кучли зарба берди, бироқ тўп дарвоза устунига тегиб қайтди ва ҳисоб ўзгармай қолди
  • 83'
    Мағлубиятга учрагиси келмаётган словаклар асабийлашмоқда. Жамоа олдинга интилмоқда, лекин шошқалоқлик билан бир иш қилиш қийин
  • 81'
    ГОООООООЛ! Робсон-Кану. Уэльс терма жамоаси яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аарон Ремси ошириб берган тўпни Кану дарвозага аниқ йўллади
  • 78'
    Жарима зарбаси. Тўп олдида яна Гарет Бейл! Зарба, дарвозабон ўз ўрнида
  • 74'
    Уэльс катта куч билан олдинга ўтмоқда. Жамоа ғалаба қозонмоқчи.
  • Қанотдан ошириб берилган тўпни Аарон Ремси боши билан дарвозага йўллади, аммо бироз аниқлик етишмади
  • 64'
    Жамоалар навбат билан ҳужумга ўтишмоқда, лекин фойдасиз
  • 61'
    ГОООООООООЛ! ДУДА жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва аниқ зарба берди!
  • 52'
    Уэльс рақибни тўпсиз қолдириб, ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб турибди
  • 50'
    Бурчак тўпи! Ремси зарбани амалга оширди ва дарвозабон тўпга чиқиб, уни эгаллаб олди
  • 46'
    Жамоалар таркибида ўзгариш йўқ
  • Иккинчи бўлим бошланди. Кўрамиз, ҳисобда ортда қолаётган Словакия иккинчи бўлимни қандай ўтказади
  • 45'
    Шу тариқа учрашувнинг дастлабки бўлими якунланди. Ҳисоб 1:0 Уэльс фойдасига. Бироз дам оламиз!
  • 44'
    Бурчак тўпи. Аммо Словакия футболчилари бундан ҳам фойдалана олишмади
  • 40'
    Словакия ўзига келмоқда. Кўпчилик бўлиб олдинга ўтган словаклар ҳужум кетидан ҳужум уюштирмоқда
  • 34'
    Ўйин бироз тинчлангандек
  • 31'
    Патрик Грошовски сариқ карточка билан "мукофотланди"
  • 30'
    Майдондаги ҳеч бир футболчи ўзини аямаяпти
  • 28'
    Гарет Бейл рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермаяпти
  • 25-дақиқаларга келиб Уэльс ҳам "энг яхши ҳимоя бу ҳужум" деган нақлга амал қилаяпти
  • Джо Аллен майдон марказига яқин жойда ўйин қоидасини бузди, Словакия жарима зарбасини амалга оширади
  • Словакия термаси бош мураббийи Ян Козак ўйчан ҳолда ўйинни кузатяпти
  • 30-35 метрлардан Аарон Ремси зарба берди, ноаниқ
  • Учрашув курашларга бой тарзда ўтмоқда
  • Словакия тўпга кўпроқ эгалик қиляпти ва рақиб ҳимоясининг заиф нуқталарини қидирмоқда
  • Стадионда ажойиб муҳит ҳукмронлик қилаётганини ҳам эътироф этиш лозим!!!
  • 11'
    Ўйинни Словакия фаолроқ бошлаганди, голни Уэльс уриб кетди
  • 10'
    ГООООООЛ!!! Гарет Бейл! Гарееееет Беееееейл! Ўз услубида зарба берди ва жамоасини олдинга олиб чиқди
  • 9'
    Хавфли вазият!!! Уэльс жарима зарбасини амалга оширади!
  • Жарима зарбасидан сўнг Словакия термаси дарвозабони бир амаллаб тўпни қайтарди, қайтган тўпни эса Джо Аллен дарвозага йўллай олмади!
  • Уэльс ўйинни майдон марказига кўчиришга ҳаракат қилмоқда
  • Уэльсликлар рақибдан биринчи дақиқаларданоқ бундай ўйинни кутмаганлар чоғи, бироз эсанкираб қолгандек
  • Марек Гамшек!!! Гарет Бейлдан тўпни олиб қўйган Марек рақибларни бирин-кетин алдаб ўтди ва зарба берди, аммо сўнгги паллада ҳимоячи жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди!
  • 2'
    Ўзаро ўйинлар тарихига назар солар эканмиз, бундан ўн йил аввал 07.10.06 да Словакия 5:1 ҳисобида зафар қучганини кўрамиз
  • Ўйин аввалида таъкидлаб ўтайлик, уэльсликларнинг Гарет Бейлдан умидлари катта бўлса, рақиб мухлис ва мухлисалари Марек Гамшикка умид билан боқишмоқда!
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва мадҳиялар янграб ўтди! Эсдалик учун суратга тушишни ҳам унутмаймиз! :-)
  • "B" гуруҳининг дастлабки учрашуви матнли трансляциясида сизлар билан TerminaTor бўлади!
  • Ўйинни ФИФА рефериси Свейн Оддвар Моен бошқариб боради
  • Словакия: Матуш Козачик, Петер Пекарик, Мартин Шкртел, Ян Дурица, Владимир Вайсс, Патрик Хрошовски, Марек Гамшик, Душан Швенто, Юрай Куска, Роберт Мак, Михал Дуриш.
  • Уэльс: Дэнни Уорд, Крис Гантер, Неил Тейлор, Бен Девис, Жеймс Честер, Эшли Уильямс, Жо Аллен, Аарон Рэмси, Гарет Бэйл, Дэвид Эдвардс, Жонатан Уильямс.
  • Жамоалар баҳсни қуйидаги таркибларда бошлашади:
  • Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Яна бир неча дақиқадан сўнг Уэльс ва Словакия ўртасидаги учрашув бошланади!
Яндекс.Метрика