UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  0 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  21 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8

Зойир Мирзаевнинг Қашқадарё вилояти футбол раҳбарлари билан учрашуви қандай ўтди? Янгиликлар

Зойир Мирзаевнинг Қашқадарё вилояти футбол раҳбарлари билан учрашуви қандай ўтди?

17 февраль куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф", "Машъал", "Шўртан" клублари раҳбарлари, вилоят футбол Федерацияси вакиллари ва футбол мухлислари билан учрашди.

Учрашувда вилоят ҳокими "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевни "Динамо"га таклиф этгани ҳақида гапириб берди.

"Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишлаётган пайтларимда "Динамо"ни кучайтириш мақсадида клубга Рўзиқул Бердиевни таклиф қилдим. Унинг жавобидан жуда таъсирлангандим ўшанда - "Бор эътиборим шу клубда, мен "Насаф"сиз футболни тасаввур этолмайман", деганди Бердиев. У менга клубдан бўшатиб юбормагунларича бошқа клубга ўтиш таклифини кўриб чиқолмаслигини маълум қилганди", - дейди Зойир Мирзаев.


Футбол жамоатчилиги ва вилоят раҳбари билан бўлган илк йиғилишда Норқул Даминов бошчилик қилаётган Қашқадарё вилоят футбол Федерацияси фаолияти ҳам қониқарсиз эканлиги танқид қилиниб, ўтказилган ижтимоий сўровномада 31 фоиз аҳоли ҳатто бундай ташкилот борлигини билмаслиги айтиб ўтилди.

Шунингдек ҳоким клублар бош менеджерларининг ҳисоботини ҳам тинглади. "Насаф" бош менеджери Сергей Кучеренко "аждарлар" янги мавсумда кучли учликка киришни кўзлаётганини маълум қилди. Йиғлишда ҳомийлик муаммоси ҳам ўртага ташланди. Ғузорнинг "Шўртан" клуби янги мавсумга тайёргарликни жуда кеч бошлади. Клуб ҳали ҳамон ўтган мавсумдаги қарздорликларини тўлиқ бартараф этмаган. Жамоа бош менеджери Шамиль Ярулин ҳали ҳам клубда йиллик бюджет тасдиқланмагани, ҳомийлар томонидан маблағ ташлаб берилмагинини айтиб ўтди. Вилоят ҳокими мазкур масалада албатта ёрдам беришини бироқ ўз навбатида клубдан натижани ҳам талаб қилишини таъкидлади.
"Мен уни ёки бу футболчини ўйнат демайман. Бироқ, миллиардлаб маблағ сарфланаётган соҳадан натижа сўрашга вилоят ҳокими сифатида мени ҳам мухлисларнинг ҳам ҳаққи бор. Клубларга қанча маблағ ажратилгани маълум қилинади ва шу маблағга яраша натижа ҳам талаб қиламиз. Талабни бажаролмаганларга керак бўлса чора ҳам кўрамиз", - дейди вилоят ҳокими.


Зойир Мирзаев клублар очиқлик сиёсатига ўтиш кераклигини ҳам таъкидлади: "Жамоалар кимга қанча маош бераётгани, қаерга, қанча маблағ ишлатаётганини маълум қилиб бориши керак. Шунда шаффофлик бўлади. Шунда футбол фақатгина майдон ичида ўйналади. Майдон атрофида эмас", - дея айтиб ўтди Зойир Мирзаев.


Яна бир муҳим янгиликлардан бири Қашқадарёда ҳоким кубоги тикланадиган бўлди. Вилоят ҳокими кубок баҳслари учун 400 миллион сўм ажратишини маълум қилди. Унда шаҳар ва туман ҳокимларининг жамоалари баҳс олиб боради ва Ҳоким кубоги апрель-сентябрь ойлари оралиғида бўлиб ўтиши маълум қилинди.

Шунингдек, Зойир Мирзаев 29 февраль куни Муборакда бўладиган "Машъал" - "Сўғдиёна" баҳсини кўриш учун очилиш ўйинига боришини маълум қилди. "Муборакка бораман. Лекин "Сўғдиёна"ни ютишинглар керак", - дея самимий ҳазил қилди вилоят раҳбари.

Йиғилиш якунида вилоят ҳокимига "Машъал" клубининг эсдалик футболкаси совға сифатида топширилди.



Номоз Чориев Қарши шаҳридан махсус
Фото: Абдилатиф Шодиев

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика