UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  4 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:57Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланмоқда: Ўзбекистон кимлар билан тушади?  0 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  0 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  8 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  7 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1

Зойир Ҳасанов: "Ёзёвон" майдонда ўз жасоратини, матонатини кўрсатди" Янгиликлар

Зойир Ҳасанов: "Ёзёвон" майдонда ўз жасоратини, матонатини кўрсатди"

ПРО-Лига 7-туридан ўрин олган “Ёзёвон лочинлари”- “Зомин” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Зойир Ҳасанов “Championat.asia” сайтига интервью берди.

- Бугун беллашувларга бой ва қийин учрашув бўлди. “Зомин” жамоаси яхши ўйин кўрсатишига қарамай, малубиятга учради. Ушбу учрашувдаги мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?
- Бизга бу анъана, умуман жамоамизда шундай анъана шаклланган, рақиб ғалаба қозондими, биз уларни олқишлаймиз. Бугун “Ёзёвон” жамоаси майдонда ўз жасоратини, матонатини кўрсатди, якунда қўллаб-қувватлаб турган мухлислари олдида ғалаба қозонишди. Бугунги учрашув ёмон ўтди дея олмайман, аксинча бугун яхши ўйин бўлди. Футбол шунақа ўйин, қайси жамоа гол урса, ўша жамоа ғалаба қозонади.    
 
- “Зомин” жамоаси бугун ҳақиқатдан ҳам яхши майдонда яхши ўйин кўрсатди. Учрашувда шундай вазият бўлдики, деярли ҳамма гол деб ҳисоблаган холатда тўп рақиб дарвозасига кирмади. Умуман бугун жамоангиз кўплаб имкониятларга эга бўлсада, рақиб дарвозасини ишғол эта олмади. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- Биз машғулотларда мунтазам жамоавий ўйинни ташкиллаш устида ишлаб келамиз, футболда “якуний қисм” деган тушунча бор, биз бугун яна шу якуний қисмда бир оз оқсадик. Биз бу хатоларимизни билиб олдик, буни устида ишлаймиз. Шунингдек омад ҳам бугун рақибимиз томонида бўлди. Лекин очиғини айтсам, буунги ўйин менга жуда ёқди. Футболчиларимизга шундай ўйин кўрсатишгани учун раҳмат айтаман, худди шу каби рақиб жамоа футболчиларига ҳам, бугун улар курашларга бой, мухлисларга ёқадиган футбол ўйнаб беришди. Шу каби ўйинлар ўйингоҳларга мухлислар ташрифини янада оширади.

- “Зомин” жамоаси ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?
- Клубимизнинг мақсадлари биринчи навбатда ПРО-Лига муносиб бўлиш, ПРО-Лигада ўз ўрнига, мавқеига эга бўлишдан иборат. Агар жамоа раҳбарияти менга ишонса, имконият берса келажакда жамоани янада шакллантириб, Суперлигага олиб чиқиш ниятим бор. Фақат бунинг учун вақт керак бўлади, бу тезда амалга ошадиган жараён эмас. Биз ҳаракат қиламиз, изланамиз, ишлашдан тўхтамаймиз, келажакда жамоамизни Суперлига даражасига олиб чиқамиз!    

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика