Зойир Ҳасанов 8:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг нималар деди?

Narzulla Saydullayev
11 май 2018
Кеча ПРО-лига “Б” гуруҳи 8-тур учрашувлари бўлиб ўтган эди. Тур доирасидаги “Зомин” – “Хотира-79” (8:0) учрашувидан сўнг, мезмонлар устози Зойир Ҳасанов билан суҳбатлашдик.

- Зойир ака ғалаба муборак бўлсин.
-    Раҳмат .

- Биламизки “Зомин” жамоаси олдинги турда сафарда “Ёзёвон” жамоасига мағлубиятга учраган эди. Мағлубиятдан сўнг, “Хотира-79” жамоасига тайёргарлик қандай кечди?
-    “Ёзёвон” жамоасидан мағлубиятга учраганимиз бизга дарс бўлди. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб, бугунги учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. Йигитларга мағлубиятни унитиб, фақат фикри бугунги учрашувда бўлишлигини тушунтирдим.

- Бугунги учрашувда йирик ҳисоб бўлишини олдиндан тахмин қилганмидингиз?
-    Биринчи голдан сўнг, рақибларимиз қандай шаклланганлиги билиниб қолди.

- “Хотира-79” жамоаси ҳақида фикрингиз?
-    Мен бу жамоада бугунги учрашувда матонатни кўрдим. Жамоанинг ҳаракатлари ёқди, асосан ёшлардан иборат эканлигини ҳисобга олсак, жамоада албатта ўсиш бўлади.

- Майдонга тушган барча ўйинчилардан бугунги ўйинида кўнглингиз тўлдими?
-    Футбол - жамоавий ўйин. Майдонга тушган барча футболчилар мен айтгандай ўйин қилишди. Ҳаммаси яхши ўйин қўрсатишди.

Акмал Раҳматуллаев суҳбатлашди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia