

ПРО-Лига “Б” гуруҳида иштирок этаётган “Зомин” жамоасининг асосий дарвозабони Жавоҳир Комилов бўйдоқлик билан ҳайрлашди.
Тўй футболчи туғилиб ўсган Янгиер шахридаги “Тож” тўйлар масканида бўлиб ўтди. Жавоҳирнинг унитилмас кунида клуб раҳбарияти ва барча ўйинчилар иштирок этишди.
Жавоҳирга турмуш ўртоғи билан бахтли бўлишлигини тилаймиз! Жамоа раҳбарияти, аъзолари ва барча мухлислари номидан ёшларга энг аввало узоқ умр ва баҳт-саодат тилаб қоламиз.
Тўйингиз муборак бўлсин, Жавоҳир!
“Зомин” ПФК матбуот хизмати



