UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Де Брюйне пайшанба куни "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади  0 19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  1 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  1 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  1 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  10 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  55 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  23 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2

“Зомин” ПФК: Биринчи ўқув йиғинини бошлади Янгиликлар

“Зомин” ПФК: Биринчи ўқув йиғинини бошлади

Теглар :  Зомин
Жорий йилнинг 25 июлидан бошлаб, “Зомин” жамоаси Ўзбекистон Биринчилиги-2016 мусобақаларининг иккинчи даврасига тайёргарликни бошлади.

Хабарингиз бор, “Зомин” жамоаси Ўзбекистон Биринчилиги мусобақаларида 2012 йилдан буён узлуксиз иштирок этиб келмоқда. Жамоа иккинчи босқичдаги иштирокида эса 2014 йилдан буён қатнашиб келмоқда.

Жамоа мавсумга аллақачон тайёргарликни бошлаган. Ҳозирча мусобақа жадвалининг биринчи босқич натижасига кўра, жамоа 10-ўринда бормоқда. Жамоа таркибида ўзгаришлар етарлича. Бир неча йилдан бери жамоанинг асосий ҳимоячиси бўлиб улгурган Убайдулло Набиев Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан шартнома имзолаган бўлса, яна бир ҳимоячи Сирожиддин Аллаев Малайзиянинг Олий лигасида иштирок этаётган жамоада фаолиятини давом эттирмоқда. Олий лигада иштирок этаётган “Муталлург” жамоаси тарбияланувчиси ҳужумчи Сардорбек Иномжонов фаолиятини шу жамоада давом эттиради. Ушбу йиғинда жамоа мураббийи Асқар Умаров Олий лига иштирок этаётган бир қатор клубларнинг тарбияланувчиларини кўрикдан ўтказмоқда.

Фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттираётган футболчиларимизга кейинги фаолиятларида омадлар тилаган ҳолда, клуб ва мухлислар номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Бугун соат 18-00да “Сўғдиёна” ёшлари-“Зомин” назорат учрашуви бўлиб ўтади.

Акмал Рахматуллаев   
“Зомин” ПФК матбуот котиби

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика