UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  0 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  28 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  1 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  1 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  6 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  10 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   1 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  5

"Зомин" бош мураббийи Асқар Умаров: “Про-лигага чемпион сифатида йўл олмоқчимиз” Янгиликлар

"Зомин" бош мураббийи Асқар Умаров: “Про-лигага чемпион сифатида йўл олмоқчимиз”

Биринчи лигада ҳам мавсум ўзининг қизғин палласига кирди.

Пешқадам “Зомин” турдан-турга Про-лига сари дадил қадам ташламоқда. 16-турда клуб ўз майдонида “Ғиждувон”ни қабул қилиб, жуда муҳим ғалабани қўлга киритди. Жамоанинг бугунги кундаги кайфияти, молиявий жиҳати борасида бош мураббий Асқар Умаровнинг фикрларига қулоқ солдик.

- “Ғиждувон” билан жуда муҳим ўйин эди”, - дея сўз бошлади Умаров. Мавсум давомида қилган меҳнатларимизнинг самарасини кўрсатишимиз лозим эди. Тўғриси, ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечди. Рақиб ҳам жуда яхши шаклланган ва ўйин мобайнида бир нечта қулай вазиятларга эга бўлди. Ғалабага иштиёқимиз юқори эканлиги сабабли, муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик.

- Назарингизда, бу йилги Биринчи лига баҳслари қандай кечмоқда?

- Ўйинлар жуда қизғин кечмоқда. Рақобатбардош жамоалар сони ошган ва турдан-турга қизиқарли беллашувлар сони ортган. Бу эса лигага бўлган қизиқишни оширмасдан қолмайди. “Зомин” пешқадам сифатида турнир жадвалини бошқараётган бўлса-да, ҳеч бир ўйинда осонликча ғалабани қўлга киритмаяпти. Шу ўринда айтиш керак, “Зомин” Про-лигага чемпион сифатида йўл олмоқчи. Ортимиздан “Навбаҳор-Фарм” изма-из таъқиб қилмоқда. “Ғиждувон” ва “Нефтгазмонтаж” ҳам яхши иштирок этиб, бизга қаршилик кўрсатиши мумкин.

- Бугунги кунда жамоанинг молиявий ҳолати қандай?

- Ҳаммаси жойида. Маош ва мукофат пуллари бериб борилмоқда. Раҳбарият футболчиларни молиявий томонлама рағбатлантирмоқда. Қисқаси, айтарли муаммо йўқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика