UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  5 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   2 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  9 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  4 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  9 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  11 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  8

Зоир Мирзаев "Насаф"ни қўллаб-қувватламоқчи. Жамоага легионерлар келиши аниқ бўлди Янгиликлар

Зоир Мирзаев "Насаф"ни қўллаб-қувватламоқчи. Жамоага легионерлар келиши аниқ бўлди

Тарнсфер ойнаси очилгач , "Насаф"ни бирин-кетин 6 футболчи тарк этганидан хабардорсиз.

Бўлаётган ишлардан ҳавотирга тушган жамоа ишқибозлари кейинчалик Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг қабулида бўлиб, "Насаф" ни қўллаб -қувватлашни сўрашган эди.

Мухлисларнинг мурожаатидан бир кун ўтиб, вилоят ҳокими "Насаф" бош мураббийи ва бош ҳомий "Шўртан газ кимё мажмуаси" раҳбари билан учрашди.

"Насаф" фан клуби аъзоси Мақсуд Сувоновнинг championat.asia сайтига маълум қилишича вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ишқибозларниг ўринли мурожаатини ерда қолдирмаган. Сайтимизнинг вилоятдаги муҳбири Номоз Чориевнинг айтишича, эндиликда "Насаф" ўз таркибини шакллантириш мақсадида легионер футболчиларни жамоага таклиф этишни бошлайди. Ишончли манбаанинг хабарига кўра, айни пайтда "Насаф" раҳбарияти майдон марказига, ўнг қанот ҳужумига ва ҳимоя чизиғига жами 4 нафар легионер футболчиларни олиб келишни режалаштирмоқда. Катта эҳтимол билан легионерлар "Насаф"га Туркиядаги йиғининга жўнаб кетишидан аввал келиб қўшилишади.

Эслатиб ўтамиз, қаршиликлар 5 февралдан 18 февралгача Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришади.

Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика