UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  2 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  8 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, сўнгги тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  3 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  3 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  5 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  16 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  2

Зоҳир Қўзибоев: "Мақсадимиз - ПФЛ Кубогини ютиш" Янгиликлар

Зоҳир Қўзибоев: "Мақсадимиз - ПФЛ Кубогини ютиш"

Ўтган йили биринчи лигада "Машъал" сафида порлаб чиққан Зоҳир Қўзибоев тўпурарлик маҳорати эвазига кўпчиликни тилига тушди десак муболаға бўлмайди.
28 ёшли ҳужумчи бу йил олий лигада дебют мавсумини ўтказишга яқин турибди. Қўзибоев "ПФЛ Кубоги"да ҳам рақиб ҳимоячиларига жиддий ташвиш туғдира олмоқда. Шу боис ундан сайтимиз учун интервью олдик.

- Бугун ярим финалда жамоангиз "Олмалиқ" ёшларини мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Аввало мазкур поёнига етган баҳс ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Ўйин қизиқарли руҳда кечди. Гарчи рақиб жамоа таркибида асосан ёшлар ўйнаган бўлишига қарамай, бизга етарлича қаршилик кўрсатишга уринди. Лекин барибир учрашувда тажриба ўз сўзини айтди. Ҳар бир бўлимда биттадан гол киритиб, якунда финал йўланмасини қўлга киритдик.

- Финалга етиб келишингларни нима билан боғлаган бўлардингиз? "Машъал" ҳақиқатдан ҳам кучлими ёки бошқа клублар кучсиз ўйин кўрсатяптими?
- Бунга ўз меҳнатимиз билан эришганимизни аълоҳида такидлаган бўлардим. Ҳар бир ўйин осон бўлмади. Олдимизга қўйилган вазифа ҳам финалга чиқиш эди. Гувоҳи бўлганингиздек буни уддаладик. Ўйлайманки бошқа иштирокчиларҳ ҳам у қадар кучсиз эмас. Биласизми бизда аҳил бир жамоа шаклланган. Айнан мана шу омил, муваффақиятларимизнинг калитидир.

- Чемпионат стартига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Жамоангизнинг тайёргарлиги ҳақида нима дейсиз?
- Менимча ҳаммаси мураббийларимизнинг иш режаси бўйича кетмоқда. Шу кунгача бир нечта йиғин ташкил этилди. Кўплаб синов-назорат баҳсларида иштирок этдик. Расмий ўйинлар бошланишига қадар яна ҳам юқори спорт формасига кириб борамиз деб ўйлайман.

- Бу йил таркибни кучайтириш мақсадида бир нечта маҳоратли ўйинчилар таркибга жалб этилди. Ўтган мавсум "Машъал"нинг асосий фигураларидан бири бўлган Зоҳир Қўзибоев жорий йил ҳам ўзини асосий таркибда кўряптими?
- Ҳа, йиғинлар давомида янги ўйинчилар келиб қўшилди. Бу албатта рақобатни ошишига хизмат қилади деб ўйлайман. Асосий таркибдаги жойга келадиган бўлсак, бу ҳақда бир нима дейиш қийин. Мураббий ким тайёр бўлса, ўша футболчини ўйнатади.

- Адашмасак, бу йил олий лигада дебют мавсумингизни ўтказасиз. Ҳужумчи сифатида нечта гол уришни мақсад қиляпсиз?
- Гарчи элитада биринчи мавсумимни ўтказсамда, имкон қадар бу ерда ҳам кўпроқ гол уриб "Машъал"га фойда келтиришни истайман. Бошқача айтганда бу йил ҳам тўпурарлар рўйхатида юриш учун бор кучимни ишга соламан.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика