UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  1 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  8 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  52 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1

Зоҳир Пиримов: "Фаолиятимни Суперлигада давом эттиришни истаганим учун "Сурхон"га ўтдим" Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: "Фаолиятимни Суперлигада давом эттиришни истаганим учун "Сурхон"га ўтдим"

"Сурхон" жамоаси айни вақтда пойтахтимизда янги мавсумга қизғин тайёргарлик олиб бормоқда.

Трансферлар ойнасида фаол ҳаракат қилаётган жамоа ўз таркибига бир қатор маҳаллий тажрибали футболчиларни қўшиб олмоқда. Ўтган мавсумни "Бухоро"да ўтказган Зоҳир Пиримов ҳам қишки йиғин чоғида термизликлар сафини тўлдирди. Жамоанинг бугунги машғулотидан сўнг футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

"Янги мавсумга тайёргарлик режадагидек кетяпти. Машғулотларда асосан жисмоний ҳолатни яхшилаш устида ишламоқдамиз. Ўйлайманки, чемпионат стартида ажойиб спорт формасида бўламиз. 

Ҳа, "Бухоро"ни тарк этишим жамоадаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Клубдан менга ҳеч ким алоқага чиқмади. Лекин ўзимни ҳам қолиш ниятим йўқ эди. Фаолиятимни Суперлигада давом эттиришни истайман. Ҳозирча "Сурхон" жамоа сифатида аста-секин шаклланмоқда. Қолганини вақт кўрсатади. Билишимга қараганда 29 январга қадар Тошкентда машғулотларни давом эттирамиз. Шундан сўнг қисқа муддат дам олиш имконияти берилади. Жамоага бош мураббий қўнғироқ қилиб таклиф қилдилар. Шундан сўнг машғулотларга қўшилдим",- дейди Пиримов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика