

“Ўйин бошида ўтказиб юборган голларимиз бизга салбий таъсир қилди. “Локомотив” айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Тезкор голлар бўлмаганида натижа бошқача бўлиши мумкин эди.
Жамоа деярли бошқаттан тузилган. Умид қиламанки, вақт ўтиб барчаси жойига тушиб кетади.
Кейинги “Нефтчи”га қарши бўладиган ўйинга финалга чиққандек чиқамиз. Бугунги натижадан сўнг мухлисларимиз олдида ғалаба қозонмасак бўлмайди”, - дейди Пиримов.


