UZ

Сўнгги янгиликлар

00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 00:21ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Интер", ПСЖ – "Ньюкасл" ва бошқа эътиборли учрашувларнинг бошланғич таркиблари маълум  0 00:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Таркиблар аниқ!  2 00:02ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  7 23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  7 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  1 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  7 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  39

Зоҳид Абдуллаев: “Аввал ҳам 1-дақиқада гол киритганман” Янгиликлар

Зоҳид Абдуллаев: “Аввал ҳам 1-дақиқада гол киритганман”

“Металлург” – “Локомотив” учрашувидан кейин мезбонлар тўпурари Зоҳид Абдуллаевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
-  Зоҳид, ғалаба билан табриклаймиз.

-  Раҳмат. Бугунги ўйин биз учун қийин кечишини билардик. Аммо менда қандайдир хотиржамлик бор эди. Ижобий натижага эришишимизни ҳам, гол киритишимни ҳам сезгандек эдим.

-  Бугунги голингиз фаолиятингиздаги энг тезкор голми?

-  Йўқ, аввал ҳам бир марта биринчи дақиқадаёқ гол киритишга эришганман. Бу 2007 йили “Шўртан” жамоаси билан ўйинда содир бўлганди.

-  Бугунги ўйиндан кўнглингиз тўлдими?


-  Ўйиндан, жамоадошларимнинг ҳатти-ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Бу йилги мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Аммо натижадан кўнгил тўлмади. Сабаби биз иккита гол фарқи билан олдинда бора туриб. Ғалабани қўлдан чиқардик. Ўйин тугашига тўрт дақиқа қолганда яна ҳисобда олдинга ўтиб олгандик. Афсуски, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада белгиланган жарима зарбаси бизга қимматга тушди.

-  Игнатий билан яккама якка қолган ҳолатингизни изоҳлаб берсангиз...

-  Биринчи дақиқадаги яккама якка тўқнашувда Игнатийни осонлик билан доғда қолдирдим. Темирйўлчилар иккинчи таймда биринчи жавоб голнини киритгандан кейин бизда яна тезкор қарши ҳужум юзага келди ва Нестерев билан навбатдаги рандевуга чиқиб кетаётгандим. Афсуски, Игнатий жарима майдони ташқарисида тўпни қўли билан ушлаб қолди. Ҳакам Нестеревни майдондан четлатди. Агар Игнатий шундай ўйнамаганида эҳтимол мен гол киритган ва ўйин тақдирини ҳал этган бўлармидим.


"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика