

"Бу жамоа билан яқиндан танишмиз. Улар тўп билан бирга бўлишни яхши кўришади, таркибда яхши футболчилар бор ва улар индивидуал жуда кучли. Бу топ терма жамоа. Ўз навбатида Хорватия ҳам кучли терма. Биз Испанияга рақобат қила оламиз. Буни майдонда исботлаймиз", - деди Златко Далич.
Бугун Испания ҳамда Хорватия термалари иштирокидаги Миллатлар лигаси финали соат 23:45да Нидерландиядаги "де Куип" стадионида бошланади.



