Златко Далич: "Агарда Аргентинани мағлуб этсак, Хорватия тарихидаги ажойиб воқеликни яратамиз"
13 дек 2022 21:14
Янгиликлар
Златко Далич: "Агарда Аргентинани мағлуб этсак, Хорватия тарихидаги ажойиб воқеликни яратамиз"
Хорватия бош мураббийи Златко Далич ЖЧ-2022 ярим финали доирасида Аргентинага қарши ўйин ҳақида гапирди.
"Агарда Аргентинани мағлуб этсак, Хорватия тарихидаги ажойиб воқеликни яратамиз. Бу бизнинг ҳаётимиздаги энг муҳим баҳслардан бири.
Орадан тўрт йил ўтиб, терма билан яна ўша муваффақиятни такрорлаш - фантастика. Буни мен катта омадга йўйган бўлардим. Дунёнинг энг кучли тўрт термасидан бирига айландик. бу Хорватия учун катта ютуқ.
Албатта, кетма-кет иккинчи жаҳон чемпионатида ҳам дунёнинг энг кучли тўрт термасидан бири бўлиш ажойиб", - деди Хорватия термаси устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар