UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Златаннинг маслаҳатига қулоқ солмай, А Серияда порлаётган футболчи Янгиликлар

Златаннинг маслаҳатига қулоқ солмай, А Серияда порлаётган футболчи

Унинг исмини эслаб қолинг.

А Серия 28-турида "Наполи" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, "Милан" турнир жадвалининг 1-поғонасига чиқиб олди. Сўнгги 10 йилни инқирозда ўтказиб, Италиянинг энг яхши жамоалари қаторидан чиқиб кетган "россонери" учун бу катта ютуқ. Айни дамда Стефано Пиоли жамоаси кейинги ўриндаги рақибидан 2 очко олдинда ва 2011 йилдан бери эриша олмаган чемпионликка бор кучи билан ҳаракат қилмоқда.

Жамоанинг муваффақиятларида португалиялик ўйинчи Рафаэл Леаунинг ҳиссаси катта бўлмоқда. "Милан" уни 2019 йил 30 млн евро эвазига "Лилль"дан харид қилган, аммо дастлабки икки йилда ҳужумчи ўзини намоён этолмаганди: 13 гол ва 9 ассист.



Бироқ жорий мавсум 22 ёшли Леау ва ниҳоят порлай бошлади. Бу мавсум унинг ҳисобида 11та гол ("Милан"даги энг яхши кўрсаткич) ва 6та голли узатма бор. Лекин Рафаэлнинг устун жиҳати фақатгина гол ва пасларда эмас. Португалиялик нафақат А Серия, балки бутун Европадаги энг ёрқин ҳужумкор футболчилардан бири ҳисобланади. Унда пластика, тезлик, техника ва ҳатто энг қийин вазиятда ҳам жарима майдончасида тўпга эга чиқиш қобилияти мужассамлашган. Ахир Италия чемпионатида алдаб ўтишлар сони бўйича энг яхши ўйинчи бўлиши бежизга эмас-ку?! Бундан ташқари, кейинги ўриндаги ҳамкасбидан деярли икки баробар олдинда (Леау — 193, Салемакерс — 111).



Шунингдек, Леау ҳақида яна бир қизиқ факт: у ҳафтанинг барча 7 кунида гол уришга муваффақ бўлиб улгурди (бу борада у "Милан"нинг афсонавий ўйинчиси Андрей Шевченкодан кейин иккинчи бўлди). Баъзилар эса Рафаэлни бошқа афсонавий футболчига ўхшатишади.

"У айниқса, фаолияти бошида қандай ҳаракат қилгани томонидан менга Анрини эслатади, — дейди Пиоли. — Рафаэл ўз устида ишлашда давом этиши керак. У Европа ва ҳаттоки, дунё миқёсидаги футболчи бўла олиши мумкин".

Леаунинг Италиядаги дастлабки йилларида ўйини унча ўхшамади: у ўйинда йўқолиб қоларди, барқарор эмасди ва бу учун кўплаб танқидлар остида қолиб кетарди. Рафаэл ўсишида унга анча улғайгани ва менталитет алишгани ёрдам берганини таъкидлади.



"Мен нима учун бу ерда эканимни кўрсатиб қўймоқчиман. Жамоа учун боримни беришга тайёрман. Анча улғайдим. Очиғи, аввал барқарор ўйнай олмасдим. 15 дақиқа зўр ҳаракат қилиб, кейин бутунлай тўхтаб қолишим мумкин эди. Рақибдан ўтиб кетиб, муҳим вазиятларда пас беришда адашардим. Ҳозир эса 90 дақиқа "онлайнман", кўпроқ гол уриб, кўпроқ ассист қайд этяпман. Муносабатимни ўзгартириб, ўзимга бўлган ишончим ортди".

Леаунинг айтишича, унга Златан Ибрагимович катта таъсир қилган.

"Златан — ўтмишини унутмаган чемпион, — дейди Рафаэл. — У менга доим камтарин бўлишимни ҳамда тинимсиз ишлаш, ишлаш ва яна ишлашимни таъкидлайди. Фақат шу йўл билан муваффақиятга эришиш мумкинлигига амин бўлдим".

40 ёшли форварднинг сўзларига кўра, Леау унинг маслаҳатига қулоқ солмас экан:

"Леао билан ҳар қанақасига гаплашиб кўришга ҳаракат қилдим: қаттиқ, юмшоқ, бефарқ. Инсоннинг ўзи ўзгаришни хоҳламагунча, қўлингиздан ҳеч нарса келмас экан. Унинг ўсиши — менинг хизматим эмас. Ўсиш кераклиги ва ўзгариш лозимлигини ўзи тушуниб етди ва бошқа ўйинчига айланди. Баъзида у ёшларга қарши ўйнаётгандек кўринади — ҳаракатлари жуда енгил чиқади".


Рафаэл Леау анчадан бери Европанинг энг яхши истиқболли футболчилари рўйхатига киритилган, лекин иқтидорини намойиш этишида унга характери ва дангасалиги тўсқинлик қилаётган эди. Ҳозир барчаси ўзгармоқда ва кўз ўнгимизда иқтидори билан ҳаммани лол қолдиришга тайёр турган Европа футболининг янги юлдузи порламоқда. 

Инсон тинимсиз меҳнати билан албатта муваффақият қозониши мумкин. Леау эса сўзимиз исботи ва бунга ёрқин мисол бўла олади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика