Златан "Олтин тўп" ҳақида: "Ўз кучимни ҳис қилишим учун мукофотлар керак эмас"

9 ноя 2020, 20:49
"Милан" форварди Златан Ибрагимович индивидуал совринлар тўғрисида гапирди.

– "Олтин тўп" ёки бошқа шахсий мукофотларга эга чиқмаганингиз учун афсусланасизми?

– Йўқ. Мукофотлар яхши, аммо мен ўз кучимни ҳис қилишим учун ҳеч қандай шахсий совринларга муҳтож эмасман. Мен фақат ўйнайман ва жамоадошларимга ёрдамлашиш учун қўлимдан келганини қиламан. Ҳаммаси шу, – деди швециялик 39 ёшли футболчи.

А Сериянинг жорий мавсумида 5 та ўйин ўтказган Златан Ибрагимович 8 гол, 1 та ассистга муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia