Златан Ибрагимович Швеция терма жамоасига қайтадими?

Aslanov Jasurbek
2 янв 2020, 15:00
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович тўрт йилдан сўнг Швеция терма жамоасига қайтиши мумкин.

Футболчи 2016 йилда терма жамоадаги фаолиятини якунлаган эди. 

Шундан сўнг унинг қайтиши ҳақида бир неча бор хабарлар тарқалди. "Спорт" нашрининг хабар беришича Ибрагимович Швеция терма жамоасининг айни вақтдаги мураббийи Жанне Андерсон билан учрашган. 

Томонлар ҳали келишувга эришишмаган. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз Ибрагимович 2001-2016 йиллар оралиғида Швеция терма жамоасида 116 учрашув ўтказган ва рақиблар дарвозасини 62 бор ишғол қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›