

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович ПСЖда ўйнаб юрган даврлари ҳақида гапирди.
"ПСЖни сотиб олишганида, улар билан шартнома тузган биринчи ўйинчи мен бўлгандим. Менсиз ПСЖ ҳозирги даражасига чиқмаган бўларди. Бу билан фахрланаман. Кўпчилик мен фақат пул, шахар ва яхши ҳаёт учун ўтганим ҳақида гапиради. Аммо, аслида бундай эмас. Мен келдим ва клубда барчаси ўзгариб кетди", -дейди Златан Ибрагимович.



