Зинедин Зидан: «Роналду гол урганидан хурсандман»

Narzulla Saydullayev
16 окт 2016, 09:32
«Реал» устози Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 8-турида «Бетис»га қарши ўйиндан сўнг (6:1) ўз фикрларини билдирди.
Ўйин ҳақида

Тўртта дурангдан сўнг бугунги ўйинимиздан қониқдим. Энди кичкина клублар йўқ, тез ўйнашимиз талаб этилар эди. Ўйинни кучли бошладик. Бунда рақибга оғир бўлади.

Рақиблар ҳақида

Бошқа жамоаларда нималар бўлаётганини кузатмаймиз. Биз шунчаки ҳар бир баҳсда ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак холос.

Роналду ҳақида


Ундан ташвишда эмасман. У доим гол уришни истайди ва бу нормал. Криштиану жамоадаги бошқаларга ўзининг энергиясини тарқатади. Бугун гол урганидан хурсандман.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›