UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  0 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  2 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  5 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  6 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  135 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  23 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1

Бугун "Реал Мадрид" ўйнайди. Зинедин Зидан қабул қилиши керак бўлган 5 қарор Янгиликлар

Бугун "Реал Мадрид" ўйнайди. Зинедин Зидан қабул қилиши керак бўлган 5 қарор

Бугун Ла Лига чемпионлиги учун кураш олиб бораётган "Реал Мадрид" ўз ўйинини ўтказади.

1. Ўйин сурати

Француз 4-3-3 тактик схемасини хуш кўради, охирги янгиликлардан келиб чиқсак, рестарни шу усулда бошлаш учун мутахассисда барча имкониятлар мавжуд. Бу ерда албатта Азар ва Асенсионинг сафга қайтгани муҳим роль ўйнайди. Маълум вақтдан кейин айнан шу икки футболчи Бензема билан "қаймоқранглилар" ҳужум учлигини ташкил қилиши кутилмоқда.


2.  Азар ва Асенсио

Азарнинг тузалиб, сафга қайтиши Винисиус учун ўйин амалиёти камайишини билдиради. Асенсио эса чап қанотда Бэйл билан рақобатлашади ва спорт формасини яхшилаб олгач, унга ҳам нон қолдирмаса керак. Қанотда ўйнаши мумкин бўлган Лукас ва Родригони ҳам ёддан чиқармаслик зарур. Жамоадаги сўнгги янгиликларга қараганда, Лукас Васкес мавсумнинг қолган қисмини ўнг қанот ҳимочиси Карвахалга ўринбосар сифатида ўтказади. Йович, Мариано ва Браим ҳар қандай ҳолатда ҳам асосий таркиб футболчисига айланиши жуда қийин.


3. Уч ёки тўрт нафар ярим ҳимоячи?

Ҳужумдаги футболчиларнинг жойлашуви, ярим ҳимояга ҳам таъсир кўрсатади. Агар Зидан 3 нафар ярим ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилса, соғлиғи ва спорт формаси билан муаммо бўлмаган тақдирда фақатгина Каземиро ва Вальвердега жой кафолатланган. Қанчалик ғалати туюлмасин, қолган битта жой учун Кроос ва Модрич кураш олиб боради. Бугунги даврга келиб, "Реал Мадрид"нинг улкан ғалабаларига салмоқли ҳисса қўшган бу икки футболчининг бир вақтда майдонда бўлиши анчайин мушкул бўлиб қолмоқда. 

Бироқ француз 4 нафар ярим ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилса, асосий таркибдан Иско ўрин эгаллайди. Айнан испаниялик футболчи бундай жойлашувда Зизу учун муҳим футболчига айланади, 2016/17-йилги мавсум бунга ёрқин мисол бўлганди.

Хамес захира ўйинчиси бўлиши аниқ, аммо янги қоидалар туфайли, колумбиялик кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлса ажабмас. Бу шунингдек Браимга ҳам тегишли.


4. Чап қанот ҳимоячиси (Марсело ёки Менди)

Умуман олганда ҳозир "Реал"нинг фақатгина шу нуқтасида ким чинакам асосий футболчи деган саволга жавоб бериб бўлмайди. Менди бу мавсум 22 учрашувда майдонга тушди, Марсело эса - 19, лекин бразилиялик футболчи бу орада 5 маротаба турли даражадаги жароҳатларга дучор бўлишга ҳам улгурди. Асосий таркиб учун эмас-ку, лекин захирадан тушадиганлар орасида биринчи бўлиш учун Начо ва Милитао ўзаро рақобатлашади.


5.  Ротация ва 5 нафар ўйинчи алмаштириш

Ҳафтасига 2 тадан ўйин Зиданни ротация ишларига қўл уришга мажбур қилиши аниқ, қўшимчасига у энди ўйин давомида 5 нафардан ўйинчини алмаштира олади. Йил бошида Кубок финалида "Атлетико"га қарши ўйинда дастлабки режа иш бермагач, Зидан танаффусдаёқ икки футболчини ва улар орқали тактик схемани ҳам ўзгартиргани ёдингизда бўлса ажаб эмас. Энди шу каби вазиятларда Зизунинг имкониятлари янада кенгайди.

"Мадрид" футболчилари орасида фақатгина Йовичнинг жароҳати жиддийроқ эканлигини инобатга олсак, куни-кеча Начо ҳам жароҳат сабаб олдиндаги ўйинни ўтказиб юбориши аниқ бўлганди, лекин у узоқ куттирмайди, Зиданда танлаш имконияти бўлади. Марианонинг жароҳати-чи дейсизми, Чемпионлик пойгасида кадрлар муаммоси бўлмайди.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика