

Маълумотларга кўра, "қаймоқранглилар" устозига "қизил иблислар"нинг 26 ёшли хавбеки ўйини ёқади ва уни ўз жамоасида кўрмоқчи. Бироқ "Қироллик клуби" президентининг фикрича, франциялик - жамоага керак бўлган футболчи эмас. Перес ҳужумда креативлик кўрсатмайдиган ва "Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью билан жанжаллашган Погба учун 150 млн. евро тўламоқчи эмас.
Поль Погба жорий мавсум МЮ сафида 40та учрашув ўтказиб, 14та гол урди ва 11та голли пас берди.



